Заргар ясаган узук бор эди, уни заргар ёки мутахассис олиб-сотар билмаса, оддий одам «завод иши» деб ўйларди. Шуни сотишга тўғри келди. Бозорга чиқдим. Бир тиллафуруш аёл қўлимдагини кўриб нархини сўради. – Заргар иши, заводники эмас, аммо пробаси 583 – дедим. – Майли, бераверинг, пулини олгани тушликдан кейин келаверинг,- деди. У аёлнинг олдидан ҳали жилмасимдан туриб бир харидор онахон қизи билан келиб қолди: – Тозасими? -Ҳа, тоза, заводники. Украина ,- деди узуқ-юлуқ қилиб. Онахон «Бизга Россияники керак эди»,- деб қўлига қайтариб берди. Савдогар аёл устомонлик билан: -Бу худди ўша, Россияники,- деб қайта қўлига тутқазиб қўйди. Бу ёлғонлар менга ёқмади. «Бериб туринг, ҳозир келаман»,- деб қўлидан олиб, бошқа ҳаридор олдига кетдим…
Ул-бул харид қилгани дўконга кирдим. У вақтларда эсласангиз паллалик тарози ишлатиларди. Сотувчи бир аёлга чой тортиб беряпти. Унинг айтишича, ўзи қимматга олганмиш, бу харидорни доимий мижоз бўлгани учун ҳурмат қилармиш, шунга оз-моз зарарига ҳам бераверармиш. Аёлнинг гапга усталигидан аввалига мен ҳам ишондим, тасодифан қўлининг ғалати ҳаракатига кўзим тушиб қолди. Узун пичоқ ушлаб олибди. Тарозисининг паллалари орасидан ўтказиб, чой турган тарафни секин босяпти. У шунчалик моҳир экан-ки, бу ишида на тарозига, на қўлидаги пичоғига қарамади, ҳаридордан кўзини узмади ҳам…
Бир танишим машинасини харидорга кўрсатяпти. Айтишича, машина деярли юрмаган эмиш. Машинанинг эгаси бир ҳожи акамиш. Машинасини юргизиб тўғри масжидга келармиш, намозини ўқиб бўлиб, қайтиб уйига борармиш. Умуман оғир юк юкланмаган эмиш, ҳатто уч киши ўлтирмаганмиш, бор йўғи ўн беш мингина юрганмиш. Яхшиям бироз бўлсада машинани турқига қараб тушунаман, бўлмаса бу «покиза» машинага ўзим харидор бўб қолардим…
Эшик тақиллади, чиқсам бир аёл, «тоза асалим бор, атиги икки килогина қолган, тоғ асали»,- дейди. Олти минг сўмдан берармиш, ўйланиб қолдим, шакар тўрт минг сўм…
Қассобдан гўшт олдим. Уйга борганимда не кўз билан кўрайки, бутунлай бошқа гўшт эди. Қачон улгурди, билмадим…
Яна нега пулда барака йўқ, нега кунда барака йўқ, нега у, нега бу…деб ҳайрон бўламиз. Дуоларимиз ижобат бўлмаслиги сабаби ҳам шундан… Биз ҳам кўриб туриб кўрмасликка оламиз…
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|