Тарихдаги илк расм суратга олинганига 200 йилдан ортиқ вақт ўтди. Ушбу йиллар давомида одамлар томонидан миллионлаб суратлар тасвирга туширилди, аммо улардан саноқлиларигина тарихга кира олди.
1. Очлик Майк Велс томонидан 1980 йилда Карамоджа (Уганда) да олинган мазкур сурат Африкадаги очлик шароитларини тўлиқ очиб бера олди. Бу ерда инсонларга ёрдамга келган кўнгиллилардан бири очликдан жабр кўрган африкалик болакайнинг қўлини ушлаб турибди.
2. Афғон қизи Мазкур афсонавий сурат 12 ёшли афғон қизига тегишли бўлиб, сураткаш Стив Маккарри томонидан тасвирга туширилган. Қизнинг қишлоғи вайрон бўлгач, унинг оиласи ҳам ҳалок бўлади. Қиз 2 ҳафта давомида тоғларда қолиб кетган, кейин эса қочоқлар лагерига тушиб қолган. Сурат ҳам ана шу лагерь ичида олинган.
3. Ядро балоси 1945 йилнинг 9 август куни Нагасаки устида атом бомбаси портлашидан ҳосил бўлган ядро тутуни. Сурат Американинг бомбардимончи В-29 қурилмасидан тасвирга туширилган бўлиб, 21 килотоннали портлаш мазкур япон шаҳрини ер юзидан йўқ қилиб юборган.
4. «Эзигаклар» биноси АҚШ тарихидаги энг йирик теракт пайтида олинган машҳур сурат. Террорчилик ҳаракати 2001 йилнинг 11 сентябрь куни содир этилган бўлиб, оқибатда Ҳалқаро савдо маркази вайрон бўлган, 2977 нафар инсон оламдан кўз юмган.
5. Оқлар ва қоралар АҚШда ХХ асрда яққол намоён бўлган ирқий нотенгликни кўрсатиб берган машҳур сурат. У 1950 йилда Техас кафеларининг бирида суратга олинган.
6. Колумбиядаги вулқон Ушбу машҳур сурат 1985 йилда минглаб инсонларнинг умрига зомин бўлган вулқон портлаши пайтида олинган. Унда ҳалокат жабрланувчиларидан бири – колумбиялик қизалоқ акс этган бўлиб, унинг она шаҳри бутунлай вайрон бўлган. Қизча эса бетон плиталар орасида қолиб кетган ва у ердан чиқиш учун 3 кун давомида курашган. Афсуски, қизалоқ бу ишнинг уддасидан чиқа олмади ва шу ернинг ўзида вафот этди.
7. Ёнаётган руҳоний Мазкур сурат буддавий руҳонийларнинг Жанубий Ветнам ҳукумати томонидан берилаётган жазоларга нисбатан кураш рамзи бўлиб қолган. У 1963 йилда олинган бўлиб, руҳоний Куанг Дек қаршилик рамзи сифатида инсонлар қаршисида ўзини ёқиб юборган.
8. Қор одам Бу бигфутнинг илк ва машҳур суратларидан. Аслида сурат Паттерсон-Гимлиннинг 1967 йилги ҳужжатли фильмидан олинган кадр саналади. Суратга олиш ишлари пайтида тадқиқотчилар ўрмон ичига кириб кетаётган улкан одамсифат маймунни кўриб қоладилар. У ўзига бўлган ишонч билан икки оёқлаб юриб борарди. Кейинчалик уни сохта дея эълон ҳам қилишган, аммо сурат узоқ йиллар давомида олимларни изланишга мажбур қила олди.
9. Ғалаба байроғи Ушбу сурат Германиядаги фашистлар устидан қозонилган ғалаба рамзи саналади. Сурат 1945 йилнинг 1 май куни олинган бўлиб, аскар Совет иттифоқи байроғини Берлин устига ўрнатмоқда.
10. Ота ва ўғил Ушбу сурат 2003 йилда ҳарбий асирлар лагерларидан бирида олинган. Меҳрибон ота ҳеч нарсага қарамай ўғлини тинчлантиришга уринмоқда.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|