TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Одамлар орасида энг қўрқинчли ва даҳшатли қамоқхоналар ҳақидаги миш-мишлар қулоққа тез-тез чалиниб туради. Уларнинг қанчалик рост ёки ёлғонлиги кўпчилигимиз учун мавҳум. Аммо шундай қамоқхоналар ростдан ҳам бор. Улардан баъзилари ўзининг жуда ҳам шафқатсизлиги билан ном чиқарган. Қуйида уларнинг бир нечтасини кўриб чиқамиз:
1. Cарандиру Ахлоқ Тузатиш муассасаси (Бразилия, Жанубий Америка) - бу жой дунёдаги энг шафқатсиз ва ҳалокатли қамоқхона ҳисобланади. Мазкур «нурсиз қалъа»да энг ашаддий жиноятчилар сақланади. Ушбу қамоқхонада 1992 йилда шафқатсиз қатлиом бўлиб, 102 маҳбус отиб ўлдирилган эди. Қамоқхонадаги яшаш муҳити инсон соғлиғи учун даҳшатли муаммолар келтириб чиқариши бутун дунёга овоза бўлган. Қамоқхона соғлиқни сақлаш бўлимида ҳар бешта махбусдан бирида ОИТС касаллиги аниқланган.
2. Суриянинг Палмира шаҳридаги Тадмор ҳарбий қамоқхонаси - бу жой дунёда махбуслар учун гўё вақт ўтиши тўхтаб қолгандек туюладиган энг золим қамоқхоналардан бири сифатида танилган. Халқаро Амнистия ташкилотининг таъкидлашича, «бу қамоқхона фақатгина ўз махбусларини жонидан тўйғизиш учун қуриб битказилган». Қамоқхона тарихидаги энг машҳур воқеа 1980 йил июнь ойида бўлиб ўтган. Президент Ҳафиз ал-Ассад Мусулмон Биродарлар томонидан уюштирилган ҳужумдан омон қолгач, ўч олиш мақсадида ҳар бир маҳбусни қатл қилишни буюрган. Тадмор 2001 йилда ёпиб ташланган, аммо 2011 йилда яна қайта очилган. Бугун ҳам ушбу қамоқхона ўз шафқатсизлиги билан донг таратиб келмоқда.
3. Ла Сабанета қамоқхонаси - ушбу «жаҳаннам» Жанубий Америка ҳудудидаги Венесуэла штатида жойлашган. Қамоқхона 15000 маҳбусга мўлжаллаб қурилган бўлсада, бугунги кунда қамоқхона маъмурияти 25000 маҳбусга жой ажратиб қўйган. Бу муассасада жуда кўп ишчи ўринлари яратилган бўлиб, ҳар 150 маҳбусга тахминан 1 қўриқчи тўғри келади. Бу ерда бўлиб турадиган бир-биридан даҳшатли воқеалар жуда ҳам кўп. Улардан бири 1994 йилда қуролли тўқнашув натижасида 108 маҳбуснинг ҳалок бўлганидир. Бундан ташқари, 1995 йилда қамоқхонадаги юзага келган зўравонликлар туфайли 196 маҳбус ўлдирилган ва 624 киши ярадор бўлган.