TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ҳиндистоннинг Харьяна штатига қарашли Харкхода шаҳрида яшовчи 104 ёшли Рамжит Рагав 2010 йили дунёнинг энг кекса отаси титулига эга бўлган. Ўша йили унинг 60 ёшли хотини Шакунтала қарияга ўғли Викрамжитни ҳадя этди. Орадан икки йил ўтиб, яъни, 2012 йили иккинчи ўғли Ранжит дунёга келди.
2013 йили тўнғич ўғли йўқолиб қолди. Хотини Шакунтала болани касалхонага олиб кетаётиб кўчадаги ўриндиқлардан бирида ўтирган кўйи ухлаб қолган экан. Ўғирлаб кетишди. Орадан олти ой ўтиб Шакунтала иккинчи ўғли Ранжитни олди-ю, Рагавни ташлаб кетди. Нега ташлаб кетгани номаълум. Жанжаллашиб қолган бўлишса керак-да. Ўшандан кейин кексайиб қолган Рагав бобо тинчини йўқотди. Стресс ҳолатига тушиб қолди. Болаларини соғиниб йиғлади. Бу кунидан ўлишни афзал билди.
2020 йил 11 феврал куни каравотда ўтириб сигарет чекканди. Қаранг, 104 ёшда сигарет чекса-я одам! Лекин барибир кексалиги панд берди. Мудраб ўтириб сигаретни тўшакка босиб ўчирган экан. Аслида ўчмабди. Кўз очиб юмгунча қария олов исанжасида қолиб кетди. Дод деб қўшниларни ёрдамга чақира бошлади. Сабодх деган қўшниси жонҳолатда югуриб чиқиб Рагав бобони ҳарқалай қутқариб олди ва касалхонага олиб кетди. Афсуски, орадан икки кун ўтиб Рагав бобо оламдан ўтди. Жароҳат оғир экан. 13 февралда мурдасини анъанага кўра ёқиб, хокини Ганг дарёсига оқизишди.