Ёнғоқлар дунёсида қай бир ёнғоқ қирол эканини биласизми? Уни Макадамия деб аташади. Бу ёнғоқ тури дастлаб Австралияда пайдо бўлган. Макадамия экилгач, орадан 10 йил ўтгач ҳосилга киради. Битта Макадамия дарахти 100 килограммгача ҳосил беради.
Ёнғоқнинг Макадамия деб аталиши ҳам тасодиф эмас. Австралиялик ботаник олим Фердинанд фон Мюллер шотландиялик дўсти Жон Макадамнинг шарафига ўзи яратган ёнғоқни шундай атаган.
Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Макадамияни ўтқазиш урфга айланди. 1970 йили Австралиянинг Квинсленд штатида 80 мингта Макадамия кўчати ўтқазилди. Шундан кейин одамлар янада кўпроқ иштиёқ билан Макадамия ўстиришга киришди. Бор пулларини шу ёнғоқ турини етиштириш учун тикишдан-да тийила олишмади. Йиллар ўтиб штатда яшовчилар жами Макадамия ёнғоғидан 70 тонна ҳосил олишди. Ҳозир эса мамлакат бўйича бир йилда 40 тоннадан ҳосил олинади. Макадамия нафақат Австралия, балки Янги Зеландия, Бразилия, Жанубий Африка, Гавай оролларида ҳам етиштирилади.
Бугунги кунга келиб макадамия дунёдаги энг қиммат ёнғоққа айланган. Австралиянинг ўзида бир килограмм макадамия ёнғоғи 30 доллар туради.
Хўш, бу ёнғоқ турининг қандай фойдали жиҳати борки, одамлар фақат у томон талпинишади? Олимларнинг айтишича, макадамия биринчи навбатда организмдан холестеринни сиқиб чиқаради. Таркибида кальций ва бошқа шу каби бир талай фойдали минераллар мавжуд. Бу ёнғоқ тури таркибида углеводлар деярли йўқ. Макадамияни доимий тарзда меъёрида истеъмол қилиш одамни юрак хасталикларига дучор бўлишдан асрайди. Саратоннинг айрим турларига қарши кескин кураш олиб боради. Семириб кетишдан асрайди.
Аммо макадамия фақат инсонлар учунгина фойдали. Уй жониворлари учун аксинча заҳар вазифасини ўтайди. Уй ҳайвони ит ёки мушук бир дона макадамия ёнғоғини еб қўйса бас, заҳарланади. Бу жараёнда ўлим хавфи биринчи ўринга чиқади.
Макадамия ёнғоғидан тайёрланган ёғ терини мустаҳкам тутади, юмшатади. Уни қуёшда куйишдан асрайди. Макадамия калий, турли фойдали минераллар, витаминлар, протеинларга бой. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|