Ноодатий мевалар ўзининг ранги, таъми, шакли ҳамда ҳиди билан бошқа турдаги мевалардан бутунлай ажралиб туради. Биз учун нотаниш бўлган бу каби меваларни аввалига қизиқиш билан томоша қилишингиз мумкин, аммо татиб кўрсангиз, ҳеч ҳам афсусланмайсиз.
Рамбутан Антиқа шаклдаги кўринишга эга бўлган ушбу меванинг асл ватани Осиё бўлиб, бу ерда уни оммабоп боғ меваси сифатида яхши билишади. Меванинг эт қисми шаффоф оқ рангда, таъми эса жуда ҳам ширин.
Ҳар бир рамбутан мевасининг юмшоқ ва қарсилдоқ уруғлари ҳам мавжуд бўлиб, уни хом ҳолатида ейиш мумкин эмас. Қовурилганда эса жуда ҳам мазали бўлиб қолади.
Кивано Экзотик кўринишга эга бўлган ноодатий меванинг асл ватани марказий ва жанубий Африка ҳисобланади. Унинг расмий номи Cуcумис метулиферус бўлса ҳам, маҳаллий одамлар киванони Шоҳдор қовун дея аташади. Етилиб пишган меванинг ташқи томони ёрқин сариқ тусга киради, кичик шоҳчалар билан қопланади. Киванонинг мазаси бодринг ҳамда бананни ёдга солади.
Роллиния Роллиниянинг ташқи кўриниши ҳаддан ташқари иштаҳаочар бўлмаслиги мумкин. Мева етилиб пишган вақтда устки қисмидаги шоҳчалар жигарранг тусга киради. Меванинг ички қисми оқ рангли ширин эт билан қопланган. Роллиниянинг мазаси карамел ва лимонли пирог таъмини ёдга солади.
Инга ловияси Ушбу ноодатий мева этининг мазаси ванилинли музқаймоқ таъми билан деярли бир ҳил. Ушбу меванинг узунлиги 20-30 сантиметрга тенг бўлиб, уни хом ҳолатида истеъмол қилишади. Мазкур мевани Марказий ҳамда Жанубий Америкада, Амазонка дарёси ҳудуларида учратиш мумкин.
Питайя Питайя – кактуснинг бир тури бўлиб, унинг мевалари оқ, қизил ёки пушти рангда бўлиши мумкин. Мазаси ўта ширин бўлган питайя кам калорияли эканлиги билан ҳам ажралиб туради.
Асам Пая Асам Пая Таиланд, Малайзия, Суматра ва Борнео ҳудудидаги тропик ўрмонларда ўсадиган палма дарахти саналади. Ушбу мевани кўп ҳолларда қуритилган кўринишда турли таомлар учун зиравор сифатида ишлатишади.
Мангустин Мангустин меваси ҳақиқатан ҳам ажойиб кўриниш ва мазага эга. Унинг ўртача катталиги олма билан тенг бўлиб, ташқи томондан сиёҳранг тусда бўлади. Эти эса оқ рангда ва ҳаддан ташқари мазалидир.
Ўз вақтида қиролича Виктория ушбу меванинг ашаддий ишқибози бўлган. Мангустиннинг асл ватани Малайзия ҳамда Индонезия ҳудуди бўлиб, уни Ҳиндистон, Карибденгизи, Австралияда ҳам учратиш мумкин. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|