1. Ҳиндистоннинг Тамилнад штатида ҳар йили «ААДИ» деб номланган фестивал бўлиб ўтади. Фестивалда руҳонийлар саф тортган эркакларнинг бошига кокос ёнғоғи билан уради. Бу билан улар саломатлик ва омадни чақиришади. «Тез ёрдам»чилар эса бошига кокос ёнғоғи тегиб ҳушини йўқотган ва жароҳат олганларга тиббий ёрдам кўрсатади.
2. Испанияда «Эль-Колачо» деган маросим бор. Маросимда янги туғилган чақалоқ тўрт аср давомида ёвуз руҳлардан нари бўлиши учун ерга ётқизилиб, устидан эркак киши сакраб ўтади. Шу нарса чақалоқни ёвуз руҳлар ҳужумидан ҳимоя қилишига штатдаги барча фуқаролар қаттиқ ишонади. Ажабланарлиси, сўнгги йилларда ўзга давлатлардан ҳам одамлар штатга ташриф буюриб, янги туғилган чақалоғини маросимда ёвуз руҳлардан ҳимоя қилиб беришларини сўрайдиган бўлган.
3. Ҳиндистоннинг мусулмонлар яшайдиган Махараштра штатида бир ирим бор. Унда янги туғилган гўдакни баланд бинонинг томидан ерга ташлашади. Шубҳасиз, чақалоқни ерда турганлар махсус мато ёрдамида илиб олишади. Ишонишадики, тепадан пастга ташланган гўдак умри давомида ақл ва жасурликда тенгсиз бўлади.
4. Англиянинг Хай-Вайкомба шаҳрида ўзига хос бир маросим бор. Маросим ҳар гал шаҳарга янги мэр сайлангач, марказий майдонда ташкил этилади. Янги мэр барчанинг кўз ўнгида вазнини ўлчатиши лозим. Шу ерда ўлчаб белгиланган вазн мэр сифатида фаолият юритиши давомида ошмаслиги керак. Агар ошса, бу коррупция аломати деб ҳисобланади ва мэр вазифасидан бўшатилади.
5. Инглизларда бир ирим бор. Одам ёлғиз турган ҳаккага дуч келса, муваффақиятсизлик белгиси ҳисобланади. Муваффақиятсизлик ортга чекиниши учун ўша одам ҳаккани қарсак чалган ҳолда олқишлаши керак.
6. Грецияда меҳмонга келган одам уй эгасига ичкаридаги ўзига ёққан буюмни мақтамаслиги лозим. Чунки мақтаб қўйса, мезбон ўша буюмни меҳмонга совға қилиши керак бўлади.
7. Хитойда меҳмонга келган одамга уй эгаси пиширган таом ёққан бўлса, ўша овқатни ҳаммага эшитиладиган қилиб чапиллатган ҳолда ейиши лозим. Агар сокинлик ҳукм сурса, демак, овқат меҳмонга ёқмаган ҳисобланади.
8. Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида эркак киши учинчи марта уйланмаслиги керак. Бир, икки, тўртинчи марта уйланиши мумкин. Аммо учинчи марта уйланиши тақиқланади. Бу тақиқловни четлаб ўтиб тўртинчи марта уйланиш учун эркак дарахт билан турмуш қуриши талаб этилади. Никоҳ ўқилгач, дарахтни кесиб ташлашади ва шу лаҳзадан эркак бева санала бошлайди. Энди тўртинчи бор ўзи ёқтирган аёлга уйланишига рухсат этилади.
9. Кенияда янги уйланган йигит аёл бўлиш қанчалар оғирлигини борлиғи билан ҳис эта олиши учун тўйнинг эртасигаёқ аёл кийимини кияди ва бир ой давомида ўз уйида фақат аёллар бажарадиган ишларни адо этади.
10. Бенгаль бўғозидаги Никобар оролларида йигит ўзи уйланишни хоҳлаган қизникида бир неча ой қул бўлиб ишлаши керак. Агар шу муддат давомида ота-онаси ва қизнинг ўзи ундан яхши куёв чиқади деб ҳисобласа, қишлоқ аҳли чақирилади ва йигит билан қиз эр-хотин деб эълон қилинади. Башарти қизнинг ўзи розилик бермаса, қулликдан сўнг йигит ўз уйига қайтиб кетади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|