Кембриж университети тадқиқотчилари тарқалган COVID-19 коронавирусининг 150 та геномини ўрганишди ва уч турдаги инфекция агентини аниқлашди.
Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Science илмий журналида тақдим этилган.
Олимлар вирус пайдо бўлиш вақти бўйича – буларга A, B ва С индекси билан номлашди.
Улар бир-биридан аминокислоталар кетма-кетлигида фарқланади, геномдаги мутациялар туфайли бу ўзгаришлар юзага келди.
А тури – кўршапалаклар популяциясида айланиб юрадиган коронавирусга энг яқинроқ бўлиб чиқди. Таъкидланишича, у тўғридан-тўғри ёввойи типдаги коронавирусдан келиб чиққан. Уни SARS-CoV-2 "авлоди” деса бўлади.
В тури – А туридан келиб чиққан ҳолда, иккита асосий мутация билан «қариндоши» дан фарқ қилади. Айнан у Ухань шаҳрида эпидемияни келтириб чиқарди. Натижада, Б тури Осиё учун характерли бўлиб қолди, дунёнинг бошқа қисмларида эса у кенг тарқалмади. Бунинг сабаби, олимларнинг фикрига кўра, дунё аҳолисининг қолган қисми ушбу вирусга қарши иммунологик қаршиликка эга бўлиши мумкин.
Кейинчалик Б тури С тур мутациясига учради. Италия, Франция, Буюк Британия ва Швециядаги беморларда бу тур биринчи марта аниқланди, аммо Хитойда бу тур умуман йўқ. Маълум бўлишича, А ва C турлари Шарқий Осиёдан ташқарида тарқалиб, асосан Европа ва АҚШда учрамоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot https://nemolchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|