Сизнингча, фақат Россия тўй маросимлари чет элликларни ҳайратда қолдирадими? Ишонинг, пойабзални ўғирлаш, оёқларига тухум қўйиб, идиш-товоқларни омад учун уриб синдириш баъзи мамлакатлар ва миллатларнинг никоҳ маросимларига таққослаганда анча содда одатлардир.
1. Ява ороли: Оролнинг янги келин куёвлари маҳаллий маъмуриятдан никоҳ тузишга рухсат олишлари ва шу қаторда 25 та ўлик каламушнинг думини тўплашлари керак. Ўлик ҳайвонлар бўлакларининг кейинги тақдири ҳақида бир нима дея олмаймиз. Бироқ оила ажрим учун кўпроқ яъни 40 та дум еғиши лозим. 2. Янги Гвинеяда жуда ғалати одат мавжуд. Келин никоҳ тўйида ёпинчиқ ўрнига чўчқа ошқозонини тақади. Ушбу тўйда келиннинг қўли ва севгисини сўраб 20 та жаннат қушлари, денгиз чиғаноқлари ва чўчқа совға сифатида тақдим этиши керак бўлади. Папуаслар учун энг сўнги совға жуда муқаддас саналади. 3. Африканинг макоуа қабиласида жуда оригинал анъана мавжуд. Никоҳ учун келиннинг қўлини сўрайди фақат узик билан эмас унинг ўрнига жуфтининг ёнига оғзи тўла майда тошча билан келади. Агар келин рози бўлса тошчани олиши керак. 4. Айрим мамлакатлар одатларига кўра куёв келинни унинг яқинларидан сотиб олади, Жанубий – Шарқий Нигерияда бўлса келиннинг яқинлари куёвни чўп билан калтаклашади. Улар бу билан куёвнинг қанчалик чидамли эканлигини синаб кўришади. 5. Ўрта асрларда Англияда келинларга жуда қийин бўлган. Яхши уй бекаси сифатларини улар ўзларида кўрсатишлари учун келинга бир қўлда сандиқ кўтартиришган. Агар келин сандиқни кўтара олмаса уни рўзғорбоп келин ҳисоблашмаган ва ёлғиз яшашга ҳукм қилинган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|