TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
«ДУНЁ ХОНИМИ-2019» КЎРИК ТАНЛОВИ ҒОЛИБАСИ МАЪЛУМ БЎЛДИ…
Бу йилги «Дунё хоними-2019» халқаро кўрик танлови Англия пойтахти Лондон шаҳрида бўлиб ўтди. Танловда ямайкалик Тони-Энн Сингх мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Ғолибага тожни ўтган йилги танлов ғолибаси мексикалик модель Ванесса Понсе де-Леон тақдим этди. Ямайкалик қизлар орасида Тони-Энн Сингх иккинчи марта ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. 1993 йили ўтган танловда ҳам ямайкалик қиз ғолиб деб эълон қилинганди.
Иккинчи ўрин франциялик Офели Мезино, учинчи ўрин эса ҳиндистонлик Суман Раога насиб этди.
Эслатиб ўтамиз, «Дунё хоними» халқаро кўрик танлови илк бор 1951 йили Лондонда ташкил этилганди. Унда швециялик модель Кикки Хоканссон (1929-2011) ғолиб бўлган. 2020 йили танлов Тайландда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ташкилотчиларнинг айтишича, танловнинг асосий мақсади дунёда тинчлик ҳукм суришига муносиб ҳисса қўшиш, турли хасталиклардан, очликдан азоб чекаётган болаларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатишдан иборатдир.