Ўзбекистон Президенти пандемия шароитида аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ва саноат корхоналари ҳамда қурилиш соҳаси ишини тўлақонли таъминлашга катта эътибор қаратмоқда.
The Economic Times
Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси қўшма баёнотида экспорт чекловлари ўсишидан хавотирда эканликларини билдиришган ва бу иқтисодий инқирознинг кескинлашувига ҳамда иқтисодий аҳволи танг мамлакатларда ўта жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди.
WTO and IMF Joint Statement
Мутахассислар Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкини молиялаштиришнинг янги йўлларини топиш ва молиявий архитектуранинг глобал тизими ҳамда хусусий секторларни инқирозга қарши курашишда бирлаштириш зарурлигини таъкидлашмоқда.
World Economic Forum
Жаҳон савдо ташкилотининг ҳисоботида кўрсатилишича, 80 дан ортиқ давлатда COVID-19 га қарши кураш чоралари сифатида экспорт чекловлари ўсиш динамикаси кузатилмоқда.
World Trade Organization
Экспорт чекловлари борасида шаффофликнинг йўқлиги ва мамлакатларнинг халқаро миқёсда ҳамкорлик қилишни истамасликлари COVID-19 тарқалишини секинлаштириш саъй-ҳаркатларига путур етказиши мумкин.
World Trade Organization
Италияда миллий ОАВ мамлакатда яқин 4 ҳафта ичида карантин чекловлари ва тадбирлари аста-секин бекор қилинади, дея хабар бермоқда.
Guardian
Испания ҳукумати пандемия бошланганидан бери биринчи марта соғайган беморларнинг кунлик сони коронавирус ҳолатлари сонидан ошганини маълум қилди.
Guardian
Швеция вирус тасдиқланган янги 812 та ҳолат ҳақида маълум қилди, бу эпидемия бошлангандан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бошқа мамлакатлардан фарқли равишда, Швеция мажбурий изоляциянинг қатъий чораларига қараганда фуқаролик маъсулиятини афзал билади.
Guardian
ЕИ саноат масалалари бўйича комиссари Тьерри Бретон жума куни: «Европа Иттифоқи жорий йилда иқтисодиётнинг 5-10 фоизга қисқариши томон ҳаракат қилмоқда», дея маълум қилди ва агар бунинг олдини олишга ҳаракат қилинмаса, рақамлар янада ёмонлашиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Reuters
АҚШ Конгреси бюджет идораси томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, иккинчи чоракда ЯИМ 12 фоизга қисқариши кутилмоқда, федерал тақчиллик эса 3,7 миллион долларгача ортади.
Reuters
Мутахассисларнинг фикрича, COVID-19 дан кейин глобал иқтисод кейинги инқирозлар учун яхши тайёрланиши лозим, шунингдек, ёқилғи қазилмасига субсидия ажратишни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлашди. World Economic
Forum
Олимлар пандемия вақтида беморларга уйда ёрдам кўрсатиш COVID-19 юқиш хавфини камайтириши, шунингдек, соғлиқни сақлаш харажатларини қисқартириши мумкинлигини таъкидлашди.
World Economic Forum
БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотларига кўра, пандемия сабаб бу йил очликдан азият чекадиганлар сони 250 миллиондан ошади.
Independent
Тўғридан-тўғри хориж инвестициялари пандемия туфайли сезиларли қисқаради ва мамлакатлар инвестицияларни жалб қилишнинг янги усулларини ўрганишлари, ишлаб чиқишлари ҳамда кафолатини таъминлашлари зарур.
Independent