Украина президентилиги учун пойгаларда Зеленский етакчилик қилмоқда…
Яқинда Украинада бошланадиган президентлик сайловларининг иккинчи тури олдидан алоҳида сўровнома ташкил этилди. Сўровномалар Украинанинг 129 та аҳоли яшаш пунктида ўтказилди. Сўровномалар якунига кўра, аҳолининг 72, 2 фоизи Зеленскийга овоз бериш истагида экани маълум бўлди. Амалдаги президент Петр Порошенко эса жами 25, 4 фоиз овозгагина эга бўлди.
Бундан ташқари, аҳоли вакиллари тезроқ Россия билан муносабатлар яхшиланиши тарафдори эканини ҳам сир тутиб ўтирмади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Украина бўйича 81, 8 фоиз респондентлар Зеленскийга овоз беришга ҳозир-у нозир. Порошенкога эса 75, 7 фоиз респондентлар овоз беради. Шундай қилиб, ҳозирги сайловолди пойгаларида шоумен Зеленский ғолиб бўлиб турибди. Тағин худо билади.
Эслатиб ўтамиз, Украинада президентлик сайловларининг иккинчи турига шу йил 21 апрелида старт берилади.
Владимир Жириновский: «Бизга Европа кенгаши керак эмас!..»
Маълумки, анчадан бери Европа кенгаши парламент ассамблеясига Россия делегацияси лутфан таклиф этилмоқда. Россиядаги либерал демократлар партияси етакчиси Владимир Жириновский эса бу таклифга қатъиян қарши эканини баён қилди.
— Европа кенгаши парламент ассамблеяси (ЕКПА) взнос йиғишдан бошқани билмайди, — деди Жириновский. — Қолаверса, бизни европаликлар 25 йил давомида ҳақоратлаб, устимиздан кулиб келди. Биз ёзга бориб Европа кенгаши билан алоқани буткул узишимиз ва ундан кейин тўнимизни терс кийганча яшайверишимиз лозим. Бефойда, ғийбатчи ташкилотга тушиб қолган пулимиз йўқ…
Россия ва Европа кенгаши ўртасидаги муносабатлар 2014-2015 йилларда жуда кескинлашди. Буларнинг барчаси Қримни Россияга қўшиб олиш доирасида юз берган. Шунинг натижасида Европа кенгаши россиялик парламентарийларни бир қатор ҳуқуқлардан маҳрум этди. Расмий Москва бу ҳаракатларга арзирли жавоб қайтарган ҳолда Европа кенгаши парламент ассамблеясига делегация юборишни тўхтатди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|