1493 йил. — Христофор Колумб Гваделупани кашф қилди.
1520 йил. — Дания қироли Кристиан II Стокгольмни босиб олиб, ўзини Швеция қироли деб эълон қилди.
1612 йил. — Москва Кузьма Минин ва Дмитрий Пожарскийлар етакчилигидаги армия ёрдамида поляк босқинчиларидан озод этилди.
1845 йил. — Америкада сайловлар ўтказишнинг доимий саналари белгиланди.
1848 йил. — Лондонда Дунёдаги илк метро ишга тушди. У Лондондаги иккита темир йўл вокзалини бир-бири билан боғлаш учун хизмат қила бошлади.
1862 йил. — Америкалик ихтирочи Р. Гатлинг пулемёт яратди.
1890 йил. — Лондонда илк бор метронинг электрли линияси ишга туширилди.
1914 йил. — Нью-Йоркда илк бор модалар кўргазмаси иш бошлади.
1939 йил. — Чикагода дунёда илк маротаба совиткичли автомобил намойиш этилди.
1946 йил. — Парижда ЮНЕСКО ташкил этилди.
1956 йил. — Совет қўшинлари Будапештга ҳужум қилди.
1967 йил. — Москвада баландлиги 540 метрга тенг Останкино телеминораси қурилиши якунланди.
1980 йил. — Америкада ўтган президентлик сайловларида республикачи Рональд Рейган ғолиб бўлди.
1984 йил. — Никарагуада ўтган президентлик сайловларида Даниэль Ортега ғалаба қозонди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|