1445 йил. — Буюк княз Василий II татарлар юртидаги асирликдан қутулиб уйига қайтди. Уни Қозон хони Улу-Муҳаммад 200 минг рубл гаров пули эвазига озод этди.
1607 йил. — Франция қироли Генрих IV қиролликдаги болалар катталарнинг гапига қулоқ солмаса, уларни калтаклашга расман изн берди. Бунга қадар қироллик болаларининг қулоқсизлиги учун хизматкорлар ва қуллар калтакланарди.
1666 йил. — Сэмюэл Пепис қон қуйиш амалини илк бор итларда синаб кўрди.
1832 йил. — Нью-Йоркда дунёдаги биринчи трамвай қатнови йўлга қўйилди.
1870 йил. — Петербургда «Ҳаракатдаги бадиий кўргазмалар бирлашмаси» Низоми тасдиқланди.
1880 йил. — Парижда Пастер институтининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
1920 йил. — Москва вилоятидаги Кашино қишлоғида Россия қишлоқлари орасида биринчи бўлиб электр лампочкалар ёқилди. Шу ердаги электростанциянинг очилиш маросимига шахсан В. И. Ленин ташриф буюрди.
1936 йил. — Марказий об-ҳаво бюроси базасида Марказий об-ҳаво институти иш бошлади.
1940 йил. — СССР нинг фашист давлатлар қуролли кучлари сафига қўшилиши масаласида ташкил этилган музокаралар муваффақиятсиз якун топди.
1949 йил. — Москвада милиция мактаби ташкил этилди.
1969 йил. — Америкада «Апполон-Сатурн-12» фазо кемаси ҳавога кўтарилди.
1999 йил. — Украина президенти Леонид Кучма иккинчи муддатга сайланди.
2000 йил. — «Microsoft» компанияси асосчиси Билл Гейтс СПИД га қарши кураш доирасида Нигерия давлатига жами 25 миллион доллар маблағ ажратди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|