Дунёда турли-туман халқлар, миллатлар ва инсонлар мавжуд. Уларнинг ичида эса бир хил исм билан аталувчилари талайгина. Бизнинг бугунги мақоламиз сайёрамиздаги энг машҳур исмлар ҳақида.
София
Сўнгги йиллардаги энг машҳур аёл исми София эканлиги кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди. Улар бу машҳурлик учун ҳеч қандай изоҳ беролмадилар – бунга ҳеч қандай ташқи сабаблар йўқ эди: на шундай номга эга машҳур шахслар, на китоблар ёки фильм қаҳрамонлари ҳам пайдо бўлмади. Шунга қарамай, одатда статистикани кузатадиган дунёнинг 25 мамлакатида София энг кенг тарқалган исм ҳисобланди.
Аммо яқин10-20 йил олдин, бу исм ҳатто энг машҳур исмларнинг ўнталигида ҳам мавжуд бўлмаган. 49 мамлакатда статистикани таҳлил қилган америкалик социологнинг сўзларига кўра, тенденсия глобаллашув билан изоҳланади. Ушбу исм турли миллат ва маданият эгалари томонидан жуда осон талаффуз этилиши ҳам унинг машҳурлигига сабаб бўлиши мумкин.
Анна
Бу исм деярли барча тилларда ва маданиятларда учрайди. У деярли ўз шаклини ўзгартирмайди – фақат озгина янги элементларни олади, лекин ҳар доим таниқли бўлиб қолган (Энн, Ханна,Ася, Нета). Анъанавий ҳисоб-китобларга кўра, дунёда бу исм билан аталадиган 100 миллиондан зиёд аёл ва қиз яшайди.
Муҳаммад
Бу мусулмон инсонлар орасида учрайдиган энг машҳур исмдир. Бугунги кунда Дания, Англия, Голландия ва Белгияда янги туғилган чақалоқларнинг кўпчилигига ушбу исм берилмоқда. Ҳисоб-китобларга қарайдиган бўлсак дунё бўйлаб тахминан 150 миллион киши ушбу исм билан аталган.
Эмма
Европанинг йирик давлатларида ва умуман инглиз тилида сўзлашадиган ҳудудларда энг машҳур исмлардан бири Эмма саналади. Бу исмнинг бироз ўзгартирилган вариантлари бор: бу Амалия, Эмилия, ва Ирма исмларидир.
Александр
Юнонча «ҳимоячи» сўзидан келиб чиққан ҳолда, Александр исми жуда кенг тарқалган исмлардан биридир. Ушбу исмнинг аёл версияси ҳам (Александра) машҳурликда эркакларникидан қолишмайди.
Жек
Жек исми қадимги инглиз "Жанкин” исмининг "давомчиси” десак адашмаймиз. Франсузлар орасида ҳам яқин ўртада Жекка ўхшаш "Жак” исми кенг оммалашди.
Андрей
Андреас, Андре, Андй ва Антти исмлари – буларнинг ҳаммаси битта Андрей исмидан келиб чиққан. Ушбу дадил ва жасур маъноларини англатувчи ном дунёдаги энг машҳур исмларнинг юқори қаторларини ҳали бери тарк этмаса керак. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|