Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 14 майдаги "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танланган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанни киритилиши назарда тутилган.
Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги мутахассислари томонидан маъқулланган мажбурий фанлар ҳамда бакалавриатнинг таълим йўналишига мос фанлар бўйича тест топшириқларининг тақсимоти ва баҳолаш механизми бўйича қўйидаги таклиф кенг жамоатчилик, ота-оналар ҳамда абитуриентлар диққатига муҳокама учун тақдим этилмоқда:
Мажбурий фанлар бўйича абитуриентларга бериладиган саволлар биринчи мураккаблик даражасидаги саволлар бўлиб, уларга жавоб учун – она тили ва тарих фанидан бир дақиқагача, математика фанидан – 1,5 дақиқагача вақт ажратилиши мўлжалланган. Тест топшириқларига жавоб бериш ҳамда жавобларни жавоблар варақасига кўчириш билан бирга тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши таклиф этилмоқда.
«Муштарийлар ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини Давлат тест марказининг расмий телеграм канали (@расмий дтм)нинг боти (@дтмга_мурожаат_бот) орқали билдиришлари мумкин» дейилади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази хабарида. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|