Бир кекса донишманд дарё қирғоғида ўтириб, теварак атрофни гўзаллиги ҳақида тафаккур қилар ва ўзича бир нималарни гапириб ўтирар эди. Шу пайт сувга тушиб кетган бир чаёнга кўзи тушди. У жон ҳолатда ўзини қутқариш учун пала-партиш ҳаракатлар қилиб, типирчилар эди. Донишманд уни қутқармоқчи бўлиб қўлини чўзган эди, чаён уни чақиб олди. Оғриқнинг қаттиқлигидан бақириб юборди ва шу захоти қўлини тортиб олди. Бир оздан сўнг у чаённи қутқариш учун иккинчи қўлини чўзди. Чаён уни яна чақди. Донишманд иккинчи марта ҳам оғриққа чидолмай қичқирган ҳолда қўлини тортди. Яна бир оз ўтгач, чаённи қутқармоқчи бўлиб турганида, унинг қилаётган ишини кузатиб турган бир киши олдига келиб: – Ҳой киши, биринчи бор чаққанда ундан сабоқ олмадингиз, иккинчи бор чаққанда ҳам хулоса чиқармадингиз, энди учинчи марта ҳам уни қутқаришга уринаяпсизми!?” – деди. Донишманд танбеҳ берган кишининг огоҳлантиришига қарамай, ўз ишида давом этди. Ва ниҳоят, чаённи қутқаришга эришди. Сўнг ҳалиги кишининг олдига бориб: – Эй ўғлим, чаённинг табиати чақиш, мени табиатим эса, севиш ва раҳм шафқат қилишдир. Нима учун чаённинг табиати менинг табиатимдан устун келишини, мени эса унинг табиатига имкон беришимни истаяпсан?” – деди.
Ҳикмат: Инсонларга ўз табиатинг ила муомала қил. Уларнинг табиати билан эмас… Қалбингга етказган жароҳатлари, берган озорлари беадад бўлса ҳам… Сендаги гўзал сифатларни тарк этишга чақираётган ҳар қандай овозларга эътибор берма. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|