TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Донецк вилоятида яшовчи аёл фермер эрини ўлдириш учун киллер ёллади…
Донецк вилоятининг Волновахск туманида яшовчи 36 ёшли исми-шарифи сир тутилган аёл фермер бўлиб ишловчи эри билан мол-мулк талашиш туфайли уни ўлдиришга қарор қилди. Бунинг учун биров орқали қўшни шаҳарда яшовчи, муқаддам судланган кимсани киллер сифатида ёллади. Эрини ўлдиргани учун киллерга 30 минг доллар ҳақ ваъда қилди. Бироқ бу режаси қандайдир йўл билан Донецк давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг қулоғига етган. Улар маҳаллий полиция вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда қотиллик сценарийсини ишлаб чиқишди. Шундай қилишдики, аёл эрининг ўлдирилгани ҳақидаги ашёвий далилни кўргач, ўртада турган одамга киллернинг ҳақини бераётганда қўлга олинди.
Энди аёл ва қолган гумондорлар 15 йил ёки бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилади.