— Агар ичмасангиз, чекмасангиз, қимор ўйнамасангиз… иқтисод қилинган пулларга ой охирида фақатгина битта музқаймоқ сотиб оласиз.
***
— Агар дельфинлар шунчалик ақлли бўлишса, нега ўзбекча гапира олишмайди?..
***
— Агар адашсангиз, қиз билан адашинг. Топилгингиз келса, узоқ вақтдан сўнг топилинг!
***
— Агар хотинингиз ёмон кайфиятда ухлаб, яхши кайфиятда уйғонса, тушида кимни кўрганини суриштиринг!
***
— Агар бировнинг ҳолатига тушмоқчи бўлсангиз, ўз ҳолатингиздан чиққачгина бунга эриша оласиз.
***
— Агар бир ўқ билан икки қуённи урган бўлсангиз, иккови учун ҳам алоҳида-алоҳида жавоб берасиз.
***
— Агар чўнтагингизда бировнинг қўли борлигини пайқасангиз, милиция чақиришдан аввал ўйлаб кўринг: шим ўзингизникимикан?
***
— Ит агар ҳид олишни истамаган бўлса, билинг, ўша ҳиднинг нимасидир унга ёқмаган.
***
— Аёллар худди болаларга ўхшашади. Нима десанг, "Йўқ” деб жавоб қилишни хуш кўришади.
Эркаклар ҳам болага ўхшашади. Шу жавобни жиддий қабул қилишади.
***
Мактабда бир йиллик баҳолар қўйилган табелларни ўқувчиларга тарқатишди. Эшмат уйга келиб табелни отасига кўрсатаркан, бошини эгган кўйи деди:
— Дада, асосийси биз болаларингиз соғ-саломат бўлишимиз керак. Тўғрими? Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|