TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Бундан 10 кун аввал «Дизайн» жамоасининг концерт дастури ижтимоий тармоқлар орқали тарқала бошлади. Биз ҳам мухлис сифатида шу концерт дастурини томоша қилдик. Бироқ таассуротларимиз таассуфдан ўзга нарса эмас.
Барча ҳажвий жамоалар ижодини мунтазам кузатиб борадиган мутахассис сифатида айтишим мумкинки, «Дизайн» ижодида анча тушиш бор. Бачкана ҳазиллар, уятсиз қочиримлар, қайта-қайта қилинган шаъмалар кўпчиликни ҳам кулдириб, ҳам ғашини келтирган. Аввалгидек сатирага кўп урғу берилмаган. Айрим чиқишларни ҳатто юмор деб ҳам бўлмайди. Саҳна намойишлари эса юзаки тайёрланган. Ечимлар жуда оддий.
Бир гап билан хулоса чиқарадиган бўлсак, бошдан-оёқ инқироз!
Уятсиз ҳазиллар ҳаддан ошиб кетгани боис «Дизайн» жамоасининг лицензиясидан айрилиш хавфи ҳам мавжуд. Қани, кўрайлик-чи, Ўзбекконцерт бунга нима деркин?!