Seshanba, 31.12.2024, 00:44
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 3
Mehmon: 3
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Dekabr » 21 » «ДИСКОТЕКА» (ҳажвия) (БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..)

08:18
«ДИСКОТЕКА» (ҳажвия) (БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..)
Мамажон мўйловнинг хотини Фарзиниса ўсалланиб қолди. Мўйлов касалхонага ётқизай деб шунча тавалло қилса ҳам кўнмади. «Баннисага ётгандан ўлганим яхши» деб туриб олди. Эр-да, изиллаб, нима қилишни билмай, гоҳ оғилхона, гоҳ эшак бойланган эски бостирмага бориб келаверди. Ўсал хотинининг қайсарлигидан куйди. Шу маҳал девормиён қўшниси Тошбой тоға ўроқ сўраб чиқиб қолди. Иши тушиб тургани учунми, атайин ўн метр наридан кўришиш ниятида қулочини ёзганча келди. Аммо мўйлов шу тобда биров билан қучоқлашиб кўришадиган аҳволда эмасди. Қўлини кўксига қўйиб тил учида саломлашган бўлди.

— Ҳа-а, мўйлов, от тепдими? — сўради Тошбой тоға ҳайрон бўлиб. — Намунча букчайиб олибсан? Тинчликми?

— Э, тоға, эзвордингиз-да ўзингизам, — деди юзини терс буриб мўйлов. — Хотиним ўлим билан олишиб ётибди. Баннисага оборай десам, кўнмади. Қайсарланиб туриб олди. Қўлига пиёлада сув тутқазсам, деворга уриб синдирди баччағар.

— Ие, ё худойим! Нима бўлди келинга? Шамоллабдими?

— Қайдам? Иситмаси баланд, нуқул алаҳлаб, ўлиб кетган онаси билан гаплашиб ётибди.

— Ҳм-м, — бош қашиб олди Тошбой тоға. — Демак, хотининг шамолламаган. Уни жин чалган, жин. Менга қара, кеча-печаси адашиб ҳов анави ёнғоқ тагига ўтириб қўймаганмикан ишқилиб?

— Мен қайдан биламан? Кечаси кўп чопади ташқарига. Ўтирса ўтиргандир-да овсарланиб!

— Менга қара, Мамажон, тезда Мадамин маймоқни опкелтириш керак. Бир-икки қамчилаб қўйса, отдай бўп кетарди хотининг.

— Қизиқсиз-а, тоға, — норозиланиб афтини бужмайтирди мўйлов. — Ўзи ўлолмай турибди-ю, қамчиласа деганингиз нимаси? Ажалидан беш кун бурун ўлдирмоқчимисиз?

— Э, ўқимаган, — қўл силтади Тошбой тоға, — Йўлига қамчилайди холос. Саваламайди-ку! Мадамин маймоқ жа кучли табиб дейишади. Нима дейсан?

— Аниқ тузатармикан?

— Албатта, маймоқ қамчилаб хотинингнинг ичига кириб олган жинларни ҳайдаса дарров кўзи очилади.

— Тракторимда борсам, келармикан?

— Келмай ўлибдими? Жон дейди. Тез бориб кел, иним, вақт кетмасин!

— Бўпти, сиз янгамни айтинг, Фарзига кўз қулоқ бўп турсин!

— Хавотир олма, айтаман! Югур тез!

 

* * *

 

Орадан бир соатга яқин вақт ўтди. Тошбой тоғанинг завжаси Сурма буви Фарзинисанинг тепасида ўтирарди. Бир маҳал дарвоза шарақлаб очилгани қулоғига чалинди-ю, сапчиб ўрнидан турди-да, ҳовлига ғизиллади.

Ҳовлида Мадамин маймоқ қийшайган оёғини тош устига қўйиб олганча Мамажон мўйловга алланималарни уқтирарди. Тошбой тоға ҳассасига астойдил таянган кўйи бақрайиб турарди.

— Қани бемор? — сўради маймоқ чўққи соқолини тутамлаб. — Мўйлов, сендан сўраяпман!

— У-уйда, — деди Мамажон мўйлов негадир титраб. — А-ана, анави уйда ётибди, тоға!

— Қани, бошла!

Мўйлов табибни эргаштириб хотини ётган хонага олиб кирди.

— Ҳ-м-м-м!!! Э-э-э-ий-й-йқ-қ-қ-қ!!! Ув-в-в-в-ввв!!! Ҳа ўлсин-а!..

Мадамин маймоқ Фарзинисага кўзи тушганданоқ қайта-қайта кекирди-да, чўзиб-чўзиб эснади.

— Т-тоға, к-касали оғирмикан? — ҳануз тутилиб сўрашга тутинди мўйлов.

— Эчки! — табиб ниманидир қидириб хонага аланглади. — Оқ эчки борми?

— Эчки? Н-нимага, тоға?

— Завжангни жинлар босган! Жа ёвуз жинлар! Оқ эчки сўйиб қонини баданига суриш керак. Бўлмаса чиқмайди жинлар!

— Йўғиди-ку! Фақат… Катакда товуқларим бориди, тоға!

— Шунақами? Тош, сендаям йўқми оқ эчки? Қарзга бўлсаям бериб турмайсанми қўшнингга?

— Бе, эчки қаёқда? — деди Тошбой тоға норозиланиб. — Отлиққа йўғ-у, бизга йўл бўлсин!

— Унда-чи, тез саккиз қизни йиғ, турмуш кўрмаган бўлсин! Майли, товуғам бўлаверади, тешиб чиқмайди. Кейин… Хонага магнитапон опкиртир! Бор-ку… Ҳалиги… Нимайди?.. Ҳа, чет элликларнинг ашулалари ёзилган тасмаям келтир! Бўл тез, анқовланмай, жинлар қўзғолон қиляпти! Э-э-э-э!!! Ий-й-йқ-қ-қ!!! Ҳ-ҳ-ҳ-у-у-уввв!!!

Мамажон мўйлов табиб яна кекириб, эснай бошлаганини кўрди-ю, ташқарига чопди.

 

* * *

 

Кўз очиб юмгунча ҳаммаси тахт қилинди. Мамажон мўйлов қўшни қизларнинг саккиз нафарини хонага қатор қилиб, сўйилган оқ товуқнинг қони қуйилган пиёлани маймоққа тутқазди-да, магнитофонни ёқди. Хонада қайсидир чет эллик хонанданинг рақсбоп қўшиғи янграй бошлади.

Маймоқ қўлига қамчисини олиб ўсал ётган Фарзинисанинг елкасига бир неча марта уриб чиқди. Шу орада пиёладаги қондан билаклари, тўпиқларига суртди.

— Чиқ! Чиқ дедим, оғзинг қонга тўлгур, алвасти-и! — қичқирди у. Ҳар қичқирганда кўзлари ғилайланиб, ияги кўтарилиб-кўтарилиб тушди. — Чиқмасанг уйингни бузаман, бузғунчи! Чиқ, чиқ, даф бўл, қизиталоқ!

У кутилмаганда қаддини кўтариб, маймоқланганча қизларга яқин борди.

— Қани, «танса» тушларинг! — деди уларга. — Худди дискотекадагидай «танса» бўлсин! Бўл тез, бўл! Бўшашма! Ҳа қуриб кеткурлар!

Қизлар маймоқнинг талаби қизиқ туюлиб қиқирлаша бошлашди. Бироқ елкаларига келиб тушган қамчининг енгил зарбасидан сўнг итоат билан айланиб рақс туша бошлашди. Қизлар рақс тушаверди, маймоқ секинлашганнинг елкасига қамчи ураверди. Ора-сирада «Ана, жин чиқди! Ўла қонхўр, чиқдингми-и? Бор, бор, йўқо-ол!!! Эрам боғингга ки-ир!» дея телбаларча хонани айланиб чопди.

Шу кўйи ярим соатча рақс, айланиш, қамчилашлар давом этди. Маймоқ даъфатан тинчланиб, магнитофонни ўчирди ва Фарзиниса тарафга кўз ташлади. У ҳамон иҳлаганча ётар, қур-қур бўғриқиб йўталарди.

— Мамажон, яна иккита оқ товуқни тириклай манави сумкага солиб қўй, — деди маймоқ қизларни қўл ишораси билан ташқарига ҳайдаркан. — Мен уйга бориб иккала товуққа дам соламан. Кейин катакка қамайман. Товуқлар дам кучли келиб тоз-за сакрайди, қақиллайди. Ҳар қақиллаганда, завжангнинг ичига беркиниб олган қайсар жинлар ура солиб қочади. Бўл тез!..

Мамажон мўйлов хотинига ачиниш аралаш қараб олди-да, табибнинг кўрсатмасини амалга ошириш илинжида ташқарига чиқиб кетди…

Афсус, Фарзинисанинг ичига беркиниб олган ўша қайсар жинлар то кечга қадар ҳам чиқай демади. Шом маҳали ҳовлига Турди мол дўхтир нимадир керак бўлиб кирди-ю, Мамажон мўйловнинг илтимоси билан Фарзинисани текшириб кўрди. Аёл қаттиқ шамоллаган экан. Қанақадир дори ичирганди, ярим соатдан кейин Фарзиниса тинчланиб ухлаб қолди…

Мамажон мўйлов гап нимада эканини эндигина пайқаганди. Чиқиб Тошбой тоғани бўралаб сўккиси, Мадамин маймоқни болохонадор қилиб «тешиб чиқсин»лагиси, «априс»лагиси, алами келганда, дод солиб дунёга жар солгиси келди. Аммо… Қишлоқчилик-да!..

Табибнинг қулоғига етса, ими-жимида «иссиқ-совуқ» қилиб қўйишидан чўчиди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 356 | Qo'shdi: #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #uznews, #ahborot, #xabarlar, #news, #Yangilik, #habarlar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Dekabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz