«Regnum» АА ёзишича, Йель университети (АҚШ) олимлари 66 млн. йил муқаддам динозаврлар қирилиб кетишига вулқонлар эмас, балки айнан улкан метеоритнинг келиб тушиши сабаб бўлган, деган якуний хулосага келишди. Бу ҳақда «Phys» портали биринчи бўлиб хабар тарқатди.
Охирги пайтларда фанда динозаврларнинг қирилиб кетиши борасида икки қараш устун эди. Биринчиси — Ерга улкан метеорит келиб урилиши. Диаметри 10 километрлик бу метеорит Ер атмосферасига 25 км/сония тезликда кириб келиб, замонавий Мексиканинг Юкатан яримороли ҳудудларига қулаган. Ҳозир Чиксулуб номи билан машҳур бу кратер қисман Мексика кўрфазида жойлашган.
Баҳайбат метеорит келиб тушганидан сўнг Ер юзидаги ҳайвонот оламининг 75 фоизи қирилиб битган. Метеорит келиб урилишидан ҳосил бўлган портлаш кучига бутун дунёдаги атом бомбалари бир бўлса ҳам тенглашолмайди.
Иккинчиси — замонавий Ҳиндистоннинг Декан минтақаси ҳудудидаги серияли вулқон отилишлари деган фараз. Айрим олимлар шу пайтгача бу вулқонлар отилаверишидан сайёрамиз иқлими кескин ўзгариб кетиб, динозаврлар қирилиб кетган, деган тахминларни илгари суриб келишаётганди.
Энди маълум бўляптики, Декан минтақасидаги вулқонлар чиндан ҳам сайёрамиз иқлимини ўзгартириб юборган, бироқ бу динозаврлар қирилиб битган 66 миллион йил олдинги даврдан ҳам анча бурун содир бўлган. Гарчи кейинчалик, кеч бўр даврида ҳам вулқонлар фаоллашиб турса-да, аксарият жониворлар яшаб, мослашиб, шимолий кенгликларга кўчиб ўтган, иқлим барқарорлашгач эса, тарихий ватанларига қайтишган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|