TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Динда саволим бор: Идда нима ва унинг муддати қанча?
Савол: Эри талоқ қилган ёки ўлган аёл идда ўтириши керак экан. Идда ўзи нима ва унинг муддати қанча? Шулар ҳақида китоб орқали жавоб беришларингизни илтимос қиламан.
Жавоб: «Иддат ал-маръа» – маълум вақт, санаш, аёллар учун белгиланган муҳлат, дегани. Шаръий истилоҳда эри ўлган ёки эридан ажрашган хотинларга бошқа эрга чиқиши мумкин бўлиши учун ўташи шарт бўлган муҳлат. Эри ўлган ё талоқ қилинган аёллар идда муддати ўтмагунича бошқага турмушга чиқишлари мумкин эмас. Идда Қуръони карим ҳукми билан собит бўлган. Идда муддати эри ўлган аёл учун тўрт ой-у ўн кун, эридан ажралишган ва ҳайз кўрмайдиган аёл учун – уч ой. Ҳайз кўрадиган аёл иддаси уч ҳайздир. Идда муддати аёлнинг ўлган ёки ажрашган эридан ҳомиласи бор-йўқлигини аниқлаш, эрига қайта ярашиш имконияти бериш билан боғлиқ. Ҳомиладор аёлнинг иддаси у туққунича бўлади.