Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида маҳоратли актриса Дилноза Кубаева билан «Сирнинг сири самимиятда: Актриса Дилноза Кубаеванинг ижодий устахонасида бир кун» мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Актриса Дилноза Кубаева спектаклда роль ижро қилаётган вақтида томошабин йигит «мен сизни севаман» дея барча мухлисларнинг эътиборини тортгани ҳақида гапириб берди.
«Бир куни маза қилиб роль ижро қилаётсам, орқа қатордан кимдир «Мен сизни севаман!», деб қолса бўладими? Мен бу нарсага тайёр эмас эканман. Нима қилишимни билмайман. Вазиятдан чиқиб кетиш керак. Жим бўлиб қолдим. Ялангоёқман, совуқ. Режада бунақа нарсалар йўқ эди. Парданинг четига қарасам, спектаклни олиб борувчи режиссёр нималар биландир банд. «Нима қилай?» деб сўрамоқчиман. У ёққа қарасам, бошқалар ҳам ўзи билан ўзи.
Нима қиламан, кутаман-да. Худога шукур, сабрли қизман. Кутиб турдим, нима қилишимни билмайман. Парда ёпилмагунча чиқиб кетишга ҳаққим йўқ. Агарда чиқиб кетсам, у нопрофессионализм бўлиб қолиши мумкин. Ҳамма эътиборини ўша йигитга қаратди. Бир оғиз гап билан ҳаммани ўзиники қилиб олди. Ҳамма унинг гапини маъқуллаб, «бўларкан-ку, эркак», «маладес» , дейишарди.
Ҳайронман, шунақаси ҳам бўладими? Жонли ижро, вазиятларга тайёр бўлишимиз керак. 2-3 дақиқадан кейин ҳамма менга ўгирилди ва кейин нима эди, дегандек қарашарди. Ҳаракат қилдим, икки ҳиссалаб дардимни оширдим, шеригим чиқди. Лекин томошабинларни биз йўқотиб бўлган эдик. Ҳамма сиқилиб кетган экан, бунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради.
Лекин ўша куни мендан бахтли аёл йўқ эди, чунки 600 та инсоннинг ичида сизга севги изҳор қилишса… Шундай ҳолатлар бўлади, томошабинлар ҳам ўзини тутиб туролмайди, масалан, ўша йигит мени севмайди, лекин ўша саҳнада хўрланаётган, дард устига дард, яна кундош келиб турибди, яна бу турткиланади, фарзандсиз, ҳеч кими йўқ… Ўша бола ўз ҳис-туйғуларини беркитиб туролмади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|