Дилноза Кубаева 1986 йил 22 ноябрь санасида Тошкент шаҳрида туғилган. У оиласида, уч ўғилнинг ичидаги ягона қиз бўлган.
Дилноза Кубаева ёшлигидан санъаткорликка қизиқиши ва интилишлари орқали, мактабни тамомлагач Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат саънат ва маданият олийгоҳининг актёрлик бўлимига ўқишга кирган.
Актриса 2004 йилда Ўзбек миллий академик драма театрида ўз фаолиятини бошлаган. Ушбу театрда ҳозиргача 30 дан ошиқ турли ҳарактердаги образларни гавдалантирган.
Дилноза Кубаева кинога 2005 йилда кириб келган ҳамда илк бор, «Келгинди куёв» номли фильмда суратга тушган. Шу фильмдан кейин у, бирин кетин «Телба», «Жазо», «Кечиккан ҳаёт»,»Фарзандим» каби бизга таниш ўнлаб фильмларда иштирок этган. Актриса ушбу фильмларда кўпинча келин образида намоён бўлган.
Дилноза Кубаева халқимизга асосан, кинодаги роллари билан танилган ҳамда шу орқали томошабинларни меҳрини қозониб, уларнинг севимли актрисасига айланган.
Актриса санъат соҳасидаги фаолияти орқали 2012 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган, шунингдек у бир неча нуфузли мукофотларга ҳам муносиб кўрилган.
Актрисанинг шахсий ҳаёти ҳақида: Дилноза Кубаева 2008 йилда Шуҳрат исмли йигитга турмушга чиққан. 2009 йилда улар ўғил фарзандли бўлишган. Бир неча йил ўтиб унинг турмуш ўртоғи оғир хасталикка чалиниб оламдан ўтган.
Дилноза Кубаева ҳалигача бошқа турмуш қурмаган.
Бугунги кунда 33 ёшдан ошган Дилноза Кубаева ўз фаолиятини Ўзбек миллий академик драма театрида давом эттириб келмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|