-Дадаси, мени ёқтирасизми? -Ҳа, албатта. Биласанми , баъзида қилган ишинг учун жуда-жуда яхши кўриб кетаман. -Наҳотки?! Қайси маҳалда? -Ўзинг топиб кўрчи! -Ҳм , янги кўйлак кийганимдами? -Йўқ . -Балки, чиройли пардоз-андоз қилиб, сизни кутиб олганимдадир. -Йўқ . -Ҳа бўлди топдим, мазали таом тайёрлаб, олдингизга олиб келганимда. -Унда ҳам эмас. -Ие, унда қачон экан, ҳа-я эсим қурсин, менимча болаларимизга тарбия бераётганимни, улар билан дарс тайёрлаётганимни, уст-бошларини ювиб тараб мактабга жўнатаётганимни кўриб, мени яхши кўриб кетасиз, шундайми? -Йўқ, ундай эмас, булар учун ҳам сендан миннатдорман албатта, балки ўзинг сезмасдирсан, лекин яна бир жиҳатинг борки, мен уни кўриб туриб, сендан хурсанд бўлиб кетаман, Аллоҳга шукроналар келтираман. -Ростанми?! -Рост! -Унда ўзингиз айтингчи, қайси жиҳатим экан ўша сизга мени қаттиқ севдирадиган? — Онамга қилаётган муомаланг, онамга бўлган меҳринг ва у кишини кўнглини олишинг. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|