TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Xisobot
Jami saytda: 21
Mehmon: 21
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020»Iyun»5 » «Дийдор қиёматга қолди». Ҳошим Арслонов билан боғлиқ энг яхши хотиралар ва армонлар (видео)
09:51
«Дийдор қиёматга қолди». Ҳошим Арслонов билан боғлиқ энг яхши хотиралар ва армонлар (видео)
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 29 май куни 64 ёшида оламдан ўтди.
Ҳошим Арслоновнинг санъат оламидаги дўстлари ва шогирдлари «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга у билан боғлиқ энг яхши хотиралари ва армонлари ҳақида гапириб беришди.
Киноларда партнёр бўлиб ишлаш армони…
Театрда, саҳнада Ҳошим билан жуда кўп партнёр бўлдим. Менинг битта армоним қолиб кетди. У ҳам бўлса, суратга олиш майдончаларида, киноларда партнёр бўлиб ишлаш армони. Биз бир-биримизни жуда яхши тушунар эдик. Санъатга энди кириб келаётган ёшларимиз Ҳошим Арслоновдек инсонлардан санъатга бўлган фидойилик, ҳалолликни ўрганишини хоҳлар эдим.
Матёқуб Матчонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Ҳошим ака ўзларидан тирик ҳайкал ясаб олмаган эди
Жуда кутилмаган нарса бўлди. Мессенжерда «Ҳошим ака, нима гап? Кўринмайсиз, соғ-омонмисиз?» деганимда «Сал мазам йўқ» деб ёзгандилар. Олдинлари кулиб турган смайллар юборардилар, ўша ёзишганимда жўнатмадилар. Шубҳаланиб «Умидворман, жиддий нарса йўқдир» деб ёзсам, ҳеч нарса ёзмай, шунчаки «класс» жўнатдилар. Ўшанда кўнглимга шубҳа тушганди.
Болалардан сўраганимда қон босимлари кўтарилган бўлса керак, дейишди. Улар ҳақида ёмон хаёлларни ўзимдан ҳайдардим, ҳаммаси яхши бўлишига ишонар эдим. Яқинда улар билан бир сериалга тушган эдик. Ўшанда ҳам уларни кутдик, аммо уларни касалхонада дейишди. Биз Ҳошим акани соғ-у саломат ёнимизга келишларини, ишга чиқишларини кутгандик. Уларнинг вафот этишларини кутмагандик — ҳаммамиз шокка тушиб қолдик. Ҳошим ака ўзларидан тирик ҳайкал ясаб олмаган, хокисор, оддий, олийжаноб инсон эди.
Моҳира Нурматова, актриса
Дийдор қиёматга қолди…
Нима дейишга ҳам ҳайронман. Уларнинг йўқликларига ишонгинг келмайди. Уларнинг қандай санъаткор эканлигини, санъатга қўшган ҳиссаларини барчамиз яхши биламиз. Ҳошим ака жуда самимий, юзларидан нур ёғилиб турадиган, яхши инсон эдилар. Охирги марта 2007 йилда «Саодат» сериалида бирга ишладик. Ўшанда бирга рол ижро этганимизда: «Қизим, бу жойида бундай ишлаш керак, бу характер бўйича тўғри йўлдасан», деб маслаҳатларини аямаган эдилар. Биласизми, баъзида турмуш ташвишлари, паст-баландлари билан овора бўлиб қолиб, яқинларимизни, қадрдонларимизни йўқламай қоларканмиз. Улгура олмадим, дийдор қиёматга қолди.
Насиба Турсунова, актриса
Шу инсон билан жуда ҳам роль ўйнагим келарди
Ҳар бир кўришган инсон билан алоҳида гаплашиб, алоҳида салом-алик қилар эдилар. Кичик ролимизни ҳам, озгина муваффақиятимизни ҳам эътироф этардилар. Устозлардан бундай гапларни эшитиш биз учун бахт эди. Шу инсон билан жуда ҳам роль ўйнагим келар эди, афсуски, улар билан роль ўйнаш насиб этмади. Оилаларига, мухлислари ва шогирдларига сабр-тоқат тилайман.