TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
21 июль куни соат 14.30 да 102 рақамига Чилонзор туманининг 3-кварталида яшовчи аҳолидан келиб тушган хабарга кўра, Чўпонота кўчасида илгари АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси жойлашган бино яқинида ўндан ортиқ ёшлар жанжаллашаётгани аниқланди.
Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ИИББ ППХ Бригадаси 4-батальони ходимлари етиб келишди. Патруль автомобилини кўрган ёшларнинг бир нечтаси қочиб кетди, етти нафари эса қўлга олиниб, ўшав атрофдаги ички ишлар бўлимига олиб келинди. Қўлга олинганлардан бири – муқаддам судланган 28 ёшли Э.Ш. текширилганда унга тегишли автомобил салонидан учта пичоқ, барсеткасидан эса 3 флакон "Тропикамид”, 1 флакон "Риноксил”, 6 таблетка "Селофен” топилди.
Ҳозирда Чилонзор туман ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув давомида ҳодиса иштирокчиларининг шахси аниқланиб, сўнг барча ҳатти-ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилади.