TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ДИҚҚАТ, ҲИНДИСТОНДА УЧ БОШЛИ ҚИЗАЛОҚ ТУҒИЛДИ!.. (юраги заифлар қарамасин)
Шу йил 11 июл куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида уч бошли қизалоқ дунёга келди. Врачларнинг таъкидлашига кўра, қизалоқ энцефалоцеле — тиббиётда жуда кам учрайдиган хасталик билан туғилган. Яъни, миянинг бир қисми бош чаноқ ташқарисида қолиб кетиши бўйин қисмидан яна иккита қўшимча бош ўсиб чиқишига сабаб бўлган.
Ваҳоланки, чақалоқнинг онаси ҳомиладорлик даври жуда сокин ўтганини айтмоқда. Шунга қарамай, хасталик ривожланиши етук мутахассисларни ҳам ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этди. Яқин кунларда қизалоқ МРТ кўригидан ўтказилади. Шундан кейин жарроҳлик йўли билан бошлар бир-биридан ажратиб олинади.
2018 йил ноябрида Ҳиндистонда уч қўлли қизалоқ туғилганди. Одамлар уни кўриб, худо сифатида қабул қилди ва чақалоққа сиғина бошлади.
Учинчи қўл қизчанинг кўкрак қафаси атрофи — ўнг қўли ёнида жойлашган ва қолган қўллардан калтароқ эди. Маҳаллий мутахассислар қизалоқни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказгач, буткул соғлом эканини айтишди.