У сайловчиларни ун ва ёғ билан ўзига оғдирмоқчи бўлганди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод бўлган Аброр Ахмедов сайловчиларни ўз томонига оғдириш учун уларга арзон нархда ёғ сотиш орқали сайловолди ташвиқотини олиб бориб Сайлов кодексини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
«Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, депутатликка номзодлар томонидан ташвиқотни сайловчиларга имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш билан қўшиб олиб бориш тақиқланган бўлишига қарамасдан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига 38-Олмазор сайлов округидан номзоди кўрсатилган А.М.Ахмедов 15 декабрь куни Чилонзор тумани «Катта Чилонзор-1» маҳалла фуқаролар йиғини ва 16 декабрь куни «Катта Чилонзор-2» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган ярмаркаларда иштирок этиб, «O’zlidep» логотипи жойлаштирилган пештахталар орқали, раҳбарлигидаги ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ун ва ёғ маҳсулотини сайловчиларга имтиёзли арзонлаштирилган нархда сотиш хизматини кўрсатган ҳамда сайловчилар билан учрашиб, сайловолди ташвиқотини олиб борган.
Депутатликка номзод А.М.Ахмедов ўз ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-5-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган.
Ушбу ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан А.М.Ахмедовга нисбатан МЖтКнинг 51-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун маъмурий ишлар бўйича Чилонзор туман судига юборилган», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан Kun.uz’га берилган маълумотда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|