1. Дельфинлар сувда яшагани боис товуш юбориш ва қабул қилиш имкониятлари буткул бошқа. Уларда бу нарса жуда тараққий этганки, бир-бирларини узоқ масофадан туриб ҳам эшита олишади.
2. Ҳиндистон, Коста-Рика, Венгрия ва Чилида дельфинни тутқунликда сақлаш қонун йўли билан тақиқланган.
3. Дельфин туғилаётганда биринчи бўлиб боши эмас, думи ташқарига чиқувчи ягона сут эмизувчи ҳисобланади.
4. Янги туғилган дельфинчалар 3 ёшга етгунча онасининг қарамоғида бўлади.
5. Қадимий Грецияда дельфинни ўлдирган одам қатл этилган.
6. Ёши улуғ дельфиннинг мияси 1 кило 700 граммга тенг. Одамнинг мияси эса 1 кило 400 граммни ташкил этади. Лекин барибир жониворнинг мияси одамники каби кўплаб имкониятларга эга эмас.
7. Сувда дельфинлар соатига 40-50 километр тезликда ҳаракатланади.
8. Дельфин дуч келган емишни еб кетаверади. Аммо энг севимли таоми балиқ.
9. Ҳар бир дельфиннинг ўз исми бор. Исм у туғилгандан кейин ота-онаси тарафидан қўйилади ва бир умр шу исм билан яшайди. Бир-бирларига ҳам улар махсус товушлар орқали исмини айтиб мурожаат этишади.
10. Акула дельфиндан қўрқади. Чунки дуч келиб қолса, дельфин ўзининг ўткир тумшуғи билан акуланинг қорин қисмига кучли зарба йўллайди. Зарба акулага аксар ҳолатларда ўлим ҳадя этади.
11. У қоронғиликда ҳам жуда яхши кўра олади.
12. Дельфин ухлаганда миясининг бир қисми навбатчи вазифасини бажаради.
13. Бразилиянинг Лагуна округида дельфинлар балиқчилар билан дўст тутинишган. Улар балиқчиларнинг тўрига денгиз ичкарисидаги балиқларни ҳайдаб келади. Балиқчилар эса миннатдорчилик сифатида овланган балиқларни дельфинлар билан арра қилади.
14. Дельфин одамнинг ички аъзоларини ўзида мужассам этган махсус ультратовушли ускуна ёрдамида бемалол кўра олади. Айтишларича, кўп ҳолларда аёлнинг ҳомиладорлигини ҳам аниқлаб бера оларкан.
15. Ганг дарёсида яшовчи дельфинлар туғма сўқир. Улар ўзидаги эхолокатрлик қобилияти ёрдамида дунёни кўради.
16. Сувда дельфин 15 дақиқагача нафас олмасдан тура олади.
17. Дельфин ҳам ўз жонига қасд қилишни билади. У нафас олишни бас қилади ва то ўлим топмагунча шу ҳолда тура олади. Аммо нима учун жонига қасд қилиши ҳозирча олимларга маълум эмас.
18. Урғочи дельфиннинг ҳомиладорлик даври 18 ой давом этади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|