TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Божхоначилар томонидан уяли телефонларни юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди.
«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан, аэропорт автотураргоҳида "Деҳли-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган йўловчилардан телефонларни йиғиб олаётган фуқаро Т.А. ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Маълум бўлишича, ушбу шахс божхона тўловларидан қочиш мақсадида Деҳли аэропортида умумий қиймати 39 миллион сўмлик 26 дона "Redmi 6 Pro” уяли алоқа воситаларини Тошкент аэропортида йиғиб олиш илтимоси билан тарқатиб, мамлакатимизга ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди. Аммо унинг бу режаси амалга ошмади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.