1. Электр дазмол учун америкалик ихтирочи Генри Сили 1882 йил 6 июнда патент олган. Дазмолнинг ички қисмига спирал жойлаштирган. Шу спирал ёрдамида дазмол қиздирилган. Аммо ихтиронинг илк маҳсули жиддий нуқсондан ҳам холи эмасди. Яъни, иссиқлик даражасини меъёрда ушлаб турувчи ўтказгич йўқ эди. Шунинг оқибатида тез-тез кийимлар куйиб кетиш ҳолатлари учраб турган.
2. Қадимда дазмол ўрнида одамлар ясси тошлардан фойдаланишган. Тошни ювилган ҳўл кийим устига бостириб қўйишган. Кийим қуриб, тошнинг шарофати билан ғижимлардан холи бўлган. Бундан ташқари, дазмол ўрнида одамлар сковородкадан ҳам фойдаланиб кўришган. Унинг ичига чўғ ҳолатидаги кўмирни солишган. Бироқ тез-тез чўғланган кўмир сковородка ичидан сакраб чиқиб кетиб кийимларни куйдириб қўяверган.
3. Қадимда дазмолнинг баҳоси жуда юқори бўлган. Шу сабабли уни фақат бойларгина сотиб олган. Ҳар бир дазмолнинг соф вазни эса 10 дан 15 килограммгача бўлган.
4. Бойлар учун дазмолнинг алоҳида тури яратилган. Уларга усталар мис ва кумуш қўшишган. Албатта, баҳоси ҳам шунга яраша бўлган.
5. Россияда дазмол 1636 йил 10 феврал куни пайдо бўлган. Ўша пайтларда мамлакатни шоҳ Михаил Фёдорович бошқарган. Харажатлар китобига худди шу куни илк маротаба дазмол ҳам киритилган. Темирчи Ивашка Трофимов деган одамга 5 олтин миқдорда пул берилиб, шоҳ учун махсус дазмол ясаш вазифаси топширилган.
6. XIX асрда газли дазмоллар пайдо бўлди. Улар газ баллонга махсус трубка ёрдамида уланган. Бу дазмоллар ишлатишга қулай эди. Фақат тез-тез портлаб кетавериб хуноб қилган.
7. 1868 йили мусиқали дазмоллар сотувга чиқди. Кийимларни дазмоллаётган маҳал улар ўзидан ёқимли куйлар таратиб турган. Мусиқий дазмоллар 50 йилдан зиёд вақт доимий равишда ишлаб чиқарилган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|