МТРК таркибидаги "Ёшлар” ва "Тошкент” телеканалларининг "Давр” ҳамда "Тошкент 24” информацион дастурлари фаолияти тўхтатилгани, сабаб сифатида карантин ҳолати кўрсатилгани, ҳозирда ушбу дастурлар ўрнида "Ўзбекистон 24” телеканали кўрсатувлари эфирга узатилаётгани ҳақида маълумотлар тарқади.
Human сайти ходимлари "Давр” таҳририяти билан ушбу хабар юзасидан боғланди. "Давр” таҳририяти ходими билан бўлган мулоқотда бу хабар тасдиқланди. Ҳақиқатдан ҳам "Давр” ва "Тошкент24” информацион дастурлари эфир вақтида "Ахборот” янгиликлар дастури эфирга узатилаётганини таъкидлади.
Маълумот учун, "Давр” информацион дастури 20 йилдан бери намойиш этиб келинаётган эди. Таҳририятда жуда кўп маҳоратли тележурналистлар ишлаган. Ҳайрулла Нуриддинов, Соҳиб Алижонов, Зоир Қурбонов, Тўлқин Пўлатов, Комил Алламжонов, Собир Турдиев, Ғайбулла Қўчқоров ва бошқа кўплаб журналистлар, Гули Икромова, Даврон Файзиев, Ареват Григорян, Нажот Нур, Хуршид Далиев сингари бошловчилар фаолият юритган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|