TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Коронавирус касалликдан соғайганлар танасида «қайта фаоллашиши» мумкин, дея таъкидламоқда Ж. Корея Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази. Бу ҳақда Форбс нашрига асосланиб kun ёзмоқда. Соғайган деб ҳисобланган 51 кишида ўтказилган текширув натижаси ижобий натижа берган. Синовлар беморларнинг карантиндан чиқарилганидан сўнг олинган бўлиб, мутахассислар беморларнинг вирусни қайтадан юқтириш эҳтимолидан кўра, унинг қайта фаоллашуви мумкинлигини ҳақиқатга яқин деб тахмин қилишмоқда.
Шу билан бирга, вируснинг қайта фаоллашуви, ҳозирча тахмин холос. «Гарчи биз қайта фаоллашувни эҳтимолий сабаб сифатида кўраётган бўлсак-да, бу борада кенг миқёсли тадқиқот ўтказмоқдамиз. Даволаш чоғларида беморнинг тест натижалари бир кун салбий, кейинги кун ижобий натижа кўрсатган ҳолатлар кўп бўлди», — деган Чон Ин-кен. Унинг қўшимча қилишича, ташкилот тахминни текшириб кўриш учун эпидемиологик текширувлар ўтказади.
Маълум қилинишича, такрорий вирус аниқланган беморлар Жанубий Кореянинг 4-йирик шаҳри – Тегу ёки унинг атрофидаги ҳудудларда истиқомат қилишади. Шу ҳафтада Марказ Тэгуга ўрганишлар ўтказиш учун махсус гуруҳини юборган. Унинг илк натижаси келгуси ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.