TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Даҳшат! Икки ойлик келин жазмани билан бирга турмуш ўртоғини ўлдирди! (+фото)
Ижтимоий тармоқларда келин турмуш ўртоғини ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Кўпчилик келин жазмани билан бирга деса, яна бошқалар жияни билан ўлдирган деб айтмоқда.
ХАТБ «Универсал Банк» Тошкент филиали карталар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган фуқаро ўз ётоқхонасида бўғиб ўлдирилган. У йигирма олти ёшда эди. Маълум бўлишича, унинг турмуш ўртоғига нисбатан қўпол муомаласи ва у билан ажрашмоқчи эканлиги йигирма уч ёшли янги келинни ўз эридан қасд олишга ундаган. Келин жияни билан келишган ҳолда турмуш ўртоғини ўлдириш режасини тузади. Унга кўра, жиян шифокорлар ниқобида кечки пайт уйга кириб яширинган ва ярим тунда ҳеч нарсадан хабарсиз ўз ётоғида ухлаётган поччасини дазмолнинг шнури билан бўғиб ўлдирган. Жиянининг кетиши олдидан келин унга уйдаги иккита «IPHONE» ва битта «SAMSUNG» русумли телефон, бир қанча тилла тақинчоқлар ҳамда 650 АҚШ долларини бериб юборади.
Тонгга яқин келин шовқин солиб, тунда икки босқинчи уйига киргани, уни қаттиқ уриб ҳушидан кеткизишгани, у беҳуш ётганида турмуш ўртоғини ўлдириб, қимматбаҳо буюмларини олиб кетишганини айтиб додлай бошлайди.
Қотиллик ҳақида 2019 йил 5 октябрь куни тахминан соат 04:30 ларда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ НҚга хабар берилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида мазкур қотилликни марҳумнинг турмуш ўртоғи, яъни янги келин ва жияни тил бириктирган ҳолда амалга оширганлиги аниқланди.