TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Россиянинг Ленинград вилоятида юз берган жанжалда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати Санкт-Петербургдаги консулхона берган маълумотга асосан хабарқилди.
Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ленинград вилояти тергов органларининг расмий маълумоти асосида 2019-йил 28-июн куни Всеволожск тумани Лесколово қишлоғида жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Х.Р. ўлдирилганини тасдиқлади. Жиноят қидирув ходимлари томонидан 29-июн куни мазкур жиноятни содир этишда гумонланувчи Санкт-Петербурглик 15-ёшли мактаб ўқувчиси қўлга олинган.
Бош консулхона томонидан вазият назоратга олинган ҳамда тергов органлари билан алоқа ўрнатилган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради ҳамда эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.