Копенгаген университети олимларининг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чекловлар сабабли сайёрамиз аҳолиси семириш эпидемиясига мубтало бўлиши мумкин.
Олимлар «Nature reviews» журналида чоп этилган мақолада вазн ортиши билан боғлиқ шусиз ҳам оғриқли бўлиб турган вазиятни янада чигаллаштирувчи бешта омилни санаб ўтишди.
Уларнинг қаторига қаттиқ ҳаяжон, масофадан туриб ишланганда музлаткичга яқин жойда бўлиш, камбағал одамлар сони ошиши (мақолада ижтимоий- иқтисодий даража ва семириш хавфи ўртасидаги боғлиқлик ҳам кўрсатиб ўтилган), ҳаракатни чеклаш, шунингдек, овқат истеъмолини назорат қилмаслик билан ҳамоҳанг кечувчи мажбурий ёлғизлик ҳам бор.
Семизлик муаммоси кескинлашаётганини россиялик экспертлар ҳам тасдиқлашди. Йил сайин дунё бўйича семиз одамлар сони ошиб бормоқда ва эҳтимол, бу коронавирусдан-да, қўрқинчлироқдир, дея ҳисоблайди Пирогов номидаги РМТТУ даволаш факультети эндокринология кафедраси мудири Татьяна Демидова.
«Афсуски ҳозирги пандемия кейинчалик семизликдан азият чекувчилар кўпайишига йўл очиши мумкин. Вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қатор чекловлар жорий этилди, спорт билан шуғулланиш камайди. Карантин даврида кўп овқат ейиш эса кўпчилик учун вазн билан боғлиқ муаммолар юзага келишига ёки уларнинг янада кучайишига олиб келди», дейди Т. Демидова «Известия» нашрига берган интервьюсида.
Мутахассислар эса пандемия билан боғлиқ даврда семиз одамлар сони 10-13%га ортишини тахмин қилишмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|