1. Чўчқа тўнғизнинг қўлга ўргатилиб, қайта чатиштирилган тури ҳисобланади.
2. У бурни ёрдамида ерни ковлаб ўзига овқат қидиради.
3. Чўчқа дуч келган овқатни еб кетаверади. Гўштдан тортиб мева-чевагача унинг севимли таомидир.
4. Чўчқа сувда сузишни ҳам қойиллата олади.
5. Чўчқа шу қадар фаросатсиз, исқиртлигидан лой, кўлмак сувда думалаб ётмайди. Шу йўл билан танасига жойлашиб олган паразитлардан халос бўлади. Танасига ёпишган лой қуригач, ўша паразитлар ҳам лой билан бирга тушиб кетади.
6. Олимларнинг айтишича, чўчқа дунёдаги энг ақлли ҳайвонлар ўнлигига киради. Улар ўта мураккаб вазифаларни ҳам итлардан фарқли ўлароқ аъло даражада адо этаркан.
7. Одам ва чўчқа танаси деярли бир хил тузилган. Ҳозирги кунда чўчқанинг ички аъзолари ҳам одамларни турли дардлардан халос этишда кенг қўлланилади.
8. Чўчқанинг ҳид олиш хусусияти итлардан бир неча ҳисса кучлироқ. Улардан бемалол наркотикларни қидириб топишда фойдаланса бўлади.
9. Чўчқа гўштида инсон организми учун хавфли паразитлар кўпчиликни ташкил этади. Шу сабабли уни чала пишириб ҳам еб бўлмайди. Қайнатишдан олдин эса бу гўштни қайта ишлаш керак бўлади.
10. Ёши улуғ чўчқа вазни одатда 150 килограммгача етади.
11. Чўчқа бошини кўтариб осмонга қарай олмайди.
12. Чўчқа серболаликда керак бўлса мушук, ит, қуёнларни ортда қолдиради. Ўтган асрнинг ўрталарида Данияда урғочи чўчқа бир туғишда 35 та чўчқачани дунёга келтирган.
13. Чўчқа ўртача 20 йил умр кўради. Албатта сўйиб гўштга тортиб юборилмаса.
14. Чўчқанинг бурун қисмидан бошқа ери терламайди.
15. Тинч океан соҳилларида шундай чўчқалар борки, фақат балиқ билан озиқланади. Балиқни эса улар 15 метр чуқурликдан тутиб чиқишади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|