1. Чумолилар арига ўхшаш жонзотдан тарқаган. Улар 110-130 миллион йил олдин динозаврлар билан ёнма-ён яшаган. Динозаврлар қирилиб кетган, аммо чумолилар тирик қолган.
2. Чумолилар тўдаси 10 дан 1 миллионтагача аъзони ўз ичига олади.
3. Ер юзида ҳозир чумолиларнинг 12 000 тадан зиёд тури мавжуд. Энг майда чумолиларнинг узунлиги 0, 07 сантиметр, энг йирикларининг узунлиги 5 сантиметргачани ташкил этади.
4. Кўпчилик термитларни ҳам чумолилар оиласига қўшади. Аммо бу нотўғри. Термитлар чумолиларга умуман ёт жонивор. Ҳатто, қариндошчилик ери ҳам йўқ.
5. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир ер юзида 10 квадриллионтага яқин чумоли яшайди.
6. Ишчи чумолилар атиги 3 йил умр кўради. Чумолилар маликаси эса 30 йилгача умр кўради.
7. Чумоли ўз вазнидан 5000 карра оғирроқ юкни ҳам кўтариб юра олади.
8. Чумоли сониясига 7, 62 сантиметр тезликда ҳаракатланади.
9. Чумолилар қумурсқалар орасида энг ақллилари ҳисобланади. Ўзи кичкина бўлса-да, чумолининг мияси 250 мингта тўқимадан ташкил топган.
10. Чумоли товушни тиззалари ёрдамида эшитади.
11. Барсуклар чумолининг асосий кушандасидир.
12. Ҳар бир чумоли тўдасининг шахсий ҳиди мавжуд.
13. Чумолилар маликаси фақат тухум қўйиш билан шуғулланади. Уни парваришлаш, қорнини тўйдириш, умуман, хизмат кўрсатиш ишчи чумолилар зиммасига юкланган.
14. Баъзи чумоли турлари ин қурмайди. Кўчманчи ҳаёт тарзини кечиради.
15. «Бульдог-чумоли» деб номланган тури одамни чақса ўлдиради.
16. Чумолилар бошқа тўдалар хатосидан тўғри хулоса чиқарган ҳолда янги билимларга эга бўлиш хусусиятига эга.
17. Мексикаликлар ўзларининг машҳур «Эскамолес» деб номланган таомига бир неча турга мансуб чумоли тухумларини қўшади.
18. Чумолининг «Листорез» деган тури 1 килограмм юкни кўтарган ҳолда бемалол ҳаракатлана билади.
19. Африкаликлар дайди чумолилардан қўрқишади. Дайди чумолилар миллиардлабни ташкил этган ҳолда йўлида учраган экин-тикинни еб битира боради.
20. Бу қумурсқанинг «ўқ-чумоли» деган тури ҳам инсон ҳаёти учун жуда хавфли саналади. Агар ўқ чумоли одамнинг 30 ерини чақса, у одам тил тортмай ўлади. Ўқ чумолининг ҳар бир чақиши ариникидан ҳам оғриқлироқ кечади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|