1. Португалияда чиннигул ҳарбий диктатурани йўқ қилиш тимсолига айланган. Мамлакатда ҳарбий режим йўқ қилинган куни кўчаларни айнан чиннигуллар билан безатишган.
2. Чиннигул Австрия, Франция ва Россияда инқилоб тимсоли ҳисобланади.
3. Чиннигул навларидан бири кун давомида рангини ўзгартиради. Эрталаб оқ, кейинчалик пушти, кечқурун тўқ пушти рангга киради.
4. Чиннигулни сувга солиб қўйсангиз, узоқ вақтгача яшнаб туради.
5. Францияда чиннигул крестоносецларнинг муваффақиятли юришларидан сўнг машҳур бўлган. Бу воқеа ўрта асрларда содир бўлган. Маълумотларга кўра, ўша пайтларда Тунисдаги франциялик крестоносецларни айнан чиннигулнинг дамламаси ўлатдан сақлаб қолган экан.
6. Чиннигулни немис шоири Гёте жуда севган. Шоир бу гулни мустаҳкамлик ва қудрат рамзи сифатида қадрлаган.
7. Ўрта асрларда испаниялик қизлар ўзига ёққан йигитни учрашувга чақириш учун кўйлагига турли рангдаги чиннигулларни қадаб олишган.
8. Европанинг айрим давлатларида илгари чиннигул офатлардан асровчи тумор даражасида қадрланган. Шу сабабли жангга кетаётган аскарнинг кўксига чиннигулни ип билан тикиб қўйишган.
9. Қачонлардир чиннигул Бельгияда оддий фуқароларнинг гули ҳисобланган. Францияда эса чиннигулдан фойдаланишга фақат дворянлар ҳақли бўлган.
10. Чиннигул СССР да ҳамиша машҳур бўлган. Иккинчи жаҳон урушидаги советлар ғалабаси рамзи сифатида ҳам худди шу чиннигул тан олинган.
11. Ҳозир дунё бўйича чиннигулнинг 350 та нави мавжуд.
12. Селекциячилар бу гулнинг янгидан-янги навларини яратишдан ҳануз тўхтагани йўқ. Насиб бўлса, яқин йилларда чиннигул нави 400 тага етса ажаб эмас. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|