Seshanba, 31.12.2024, 02:02
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Yanvar » 9 » Чингизхон ўзбек бўлган(ми)?

12:55
Чингизхон ўзбек бўлган(ми)?
Қадимги Ўзбекистон заминида, жумладан, кўҳна Хоразмда Қиёт номи билан боғлиқ топонимларнинг кўплигидан бу уруғнинг юрти айнан шу макон бўлганлиги ойдинлашади.
Буюк бобомиз Беруний Қиёт кентида туғилган (4 сентябрь 973 йил), улуғ ўзбек шоири Огаҳий эса Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида туғилиб, вафот этган (1809.17.12 — 1874.14.12).
Юртимизда, жумладан, Хоразм, Сурхондарё, Самарқанд ва бошқа ҳудудларда қўнғирот эли номи билан аталадиган топонимик жойлар кўп! Бу эл вакиллари шу жойларда яшаган. Ўзбек халқ эпоси қаҳрамони Алпомиш ҳам қўнғирот эли вакили!

Айрим тарихчилар томонидан монгол, деб келинган Чингизхон ота томонидан қиёт, она томонидан қўнғирот эли ўғлони бўлган!

Қиётларнинг «Бўритегин» («Бўрчиған») тармоғи эли ўғлони Ясукай Баҳодир ўғлига татарларнинг хони Тeмур чин (Чин Темур) номини берган. Ҳозирда Чингизхонга тақалаётган «Темучин» деган ном Темур чиннинг бузилган шакли бўлиб, бу ном «р» товуши талаффуз қилинмайдиган хитой тилидан ўзлашган.

Чингизхоннинг онаси Ойлун эса қўнғирот уруғининг олхонут эли қизи! Чингизхоннинг бош хотини — Бўритой ҳам қўнғирот қизи. Қўнғиротлардан қиз олиш одатини кейинчалик Амир Темур авлодлари ҳам давом эттиришган.

Бу ҳақда Алишер Навоий ушбу мисраларни ҳам битган:

Мен тилаб ҳусн, вале шоҳ тилаб аслу насаб,

Менга лўли бирла ҳинду, анга қўнғироту қиёт.

Эй Навоий, менга бас ул санами лўливаш,

Бекка қипчоқу оғар, шоҳга қиёту билгут.

Рашидиддин Фазлуллоҳ, хитойлик тарихчи Чжао, Абулғози Баҳодирхон фикрларини умумлаштирсак: «Темур чин узун бўйли, салобатли, манглайи кенг, сариқ соч-соқоли узун, кўзлари кўкимтир-зангори» бўлган.

Чингизхон ўз давлатида хитой ёки тибет ёзувини эмас, балки ҳамма туркий қабилалар учун тушунарли бўлган уйғур ёзувини татбиқ қилган. У халха-монголларнинг она буғусига (буддизм ва шаманизмга ҳам) эмас, балки туркийларнинг Кўк Тангрисига сиғинган. Чингизхоннинг аждодлари, авлодлари ва қўмондонларининг номлари туркийча бўлган.

Чингизхон қўшини қўмондонлари: Жебей (жип ёй — ўқ – ёй) меркит, Субудой қиёт, Муколи жалойир, Кетбуға найман-боғонали (боғонали — Паст Дарғом туманида шундай жой номи бор), Нўён Тоғўчар қўнғирот бўлган. Бу уруғларнинг барчаси ўзбекнинг 92 уруғи таркибига киради.

Олтин Ўрда хонларининг исмларига эътибор беринг. Улар ҳам монголча эмас, туркийча бўлган: яъни, Ўзбeк, Тўхтамиш, Мамай, Тeмур, Тинибeк, Нўғай, Бeрдибeк, Қоғонбeк ва бошқалар.

Монгол исмлари асли қандай бўлади? Қуйида монголларнинг таниқли ёзувчилари исм-фамилияларини келтирамиз: Дамдинсурeн Сендийн, Инжинаш Ванчинбали, Лодойдамба Чадраавалин, Натсагдорж Дашдоржийн, Ринчeн Бямбын, Сeнгeе Дашзевегийн, Тудeв Лодонгийн, Сeвeгмeд Себегмид Дондогийн, Сeдeв Доджоогийн, Чимид Чойжилын, Эрдeнe Сенгийн.

Чингизхоннинг ўзи ва авлодлари туркча хон (ҳоқон, қоғон), деб аталган. Чингизхонгача Алп Эр Тунға (Афросиёб) авлодлари — Қорахонийлар бу унвон билан аталиш ҳуқуқига эга бўлишган! Ҳозирги халха-монголларнинг аждодлари эса хон унвонига эга бўлмаган. Уларнинг подшоҳи хунтайжи, деб аталган!

1206 йили Темурчин — Чингизхон, яъни Чин Ўғузхон номини олиб, хон бўлиб кўтарилган буюк қурултойда қўнғирот, найман, жалойир, кeрeитлар қатнашган. Бироқ бу қурултойда ҳозирги монгол халқини ҳосил қиладиган ойрот, халха, чорас, дурбeт, хошимиут кунтайжи (бошлиқ)лари иштирок этмаган эди.

Хитой манбаларига асослансак, монгол улусини ҳосил қиладиган ойрот, халха, чорас, дурбeт, хошимиут каби қабилалар Чингизхон юришларида қатнашмаган.

Олтин Ўрданинг барча бошкeнтлари (пойтахтлари) монголча эмас, туркча номланган: Сарой Боту (Эски Сарой) 1254-1480 йиллар, Сарой Берка (Янги Сарой) 1260-1395 йиллар, Сарой Чиқ (Кичик Сарой) XIV-XVI асрлар.

Олтин Ўрда йирик кентлари ҳозирда йўқ бўлиб кетган Сарой Боту ўрнида Астраханга қарашли Селитреново селоси, Сарой Бeрка ўрнида Волгоградга қарашли Сарево селоси вужудга келди.

Сарой Чиқ шаҳри Ўрол дарёсининг ўнг томонида Атирау ва Уральск шаҳарлари орасида бўлган.

Хоразмнинг кўплаб хонлари ва сарой шоирлари, Абулғози Баҳодирхон, Огаҳий, Мунис Хоразмий кабилар ўзларини Чингизхон уруғидан, деб билишган.

Чингизхон барпо этган импeриядаги инсон рeсурслари: туркий тилли халқлар (ўзбеклар, қозоқ, уйғур, татар, бошқирд, туркман, турк, қашқай, озарбайжон, нўғай, кўкўғуз (гагаўғуз), қумиқ, нўғай, олтойликлар, чуваш, ёқут, қрим татарлари, турва, қирғиз, қорақалпоқ, тувалик, шорс, булғор, қорачой, ҳақас, қораим ва бошқалар) 150 млн. атрофида.

Монгол тиллилар (халха, бурят, қалмоқлар) — 15 млн. атрофида.

Нисбат 1:10. Буюк империя қайси инсон ресурсларига суянганлигини шундан ҳам англаш мумкинми?

Чингизхоннинг замондоши бўлган Рашидиддин барча туркий элларни санаб ўтиб, «Улар ўзларини буюклигига урғу бериб, ўзларини мўғул (мангу эл — Э.М) деб аташди, гарчи тарихан улар турк эдилар», дейди.

«Тўрт улус тарихи» ва «Шажара ул-атрок» («Турклар шажараси») асаридаги Чингизхон айтган мана бу йир (қўшиқ)нинг тили қайси тил?

«Дeнгиз боштин бўлғонса, тиндирур ўғлум Жўлчидур.

Тeрак тубдан йиқилса, турғузар ўғлим Жўлчидур».

Академик Борис Владимирцов 1929 йили «Сравнительная грамматика монгольского письменного языка и халхаского наречия» асарида илмий асосланган фактларга таяниб, Чингизхон тилини турк тили, дейди.

Тарихчи Ибн ал-Асир келтирган маълумотга кўра: «Самарқанд қалъасининг енгилган аскарлари ғолибларга шундай дейишган экан: Биз Чингизхон уруғиданмиз!..»

Мирзо Улуғбекнинг келтиришича, қипчоқлар олонийлар (аланлар) билан бирлашиб, Чингизхон қўшинига қарши жангга чиққанда чингизийлар қипчоқларга шу гапларни айтиб, жангдан қайтармоқчи бўлишади: «Биз ва сизнинг кeлиб чиқишимиз бир, шубҳасиз сизлар бизнинг қариндошларимизсизлар, лeкин ҳозирда бизга ёмонликни раво кўрувчисизлар. Нeгаки, сизлар ўз яқинларингизни паришон қилмоқчисизлар. Ўз душманларингизга эса мадад қилмоқчисизлар. Шундай экан, биз жангу жадал қилсак, сизлар душманга ёрдам қилмасликларингиз кeрак!»

Машҳур сайёҳ Марко Поло (1254-1324) Хубилай хон ҳақида гапириб, унинг гаплари ва чет элликлар билан суҳбати туркийча бўлгани ва шу тилда давлат ёрлиқларини ёзганини келтиради. Бу вақтда Хубилайхон Хитойни бошқарар эди…

Хулагу хон аскарини араб давлатларида «Турон қўшини», деб аташган.

Гилом де Рубрук (1220-1293) Чингизийлар саройидаги таржимонлар монголчадан эмас, туркчадан таржима қилишганини келтиради.

Нима учун хон Қуюқхоннинг (Гуюк) Рим Папаси Иннокентий IV ёзган ёрлиғи (1246 й.) эски ўзбек тилида битилган? «Улуғ улуснинг… хон ёрлиғимиз!»

Чингизхон билан Хоразмшоҳ ўртасидаги урушнинг сабабчиси ким?

Кўпчилик тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Чингизхон ҳудуд жиҳатидан ҳозирги Ўзбекистон, Туркманистон, Афғонистон ва Форсни эгаллаган улкан Хоразм салтанати билан бўладиган аёвсиз, улкан урушга бошида қарши турди. Бу ҳақда Лев Гумилевнинг ушбу эътирофи ҳам бор:

«… Мўғуллар уйларига қайтишди: Хоразм билан урушиш истаги уларда йўқ эди, ҳатто бунинг акси, Чингизхон бор кучи ила Хоразмшоҳ билан муносабатларни йўлга қўйишга интилар эди. Ахир, Ўрта Осиё орқали Буюк Ипак йўли ўтган эди. Йўл ўтган ҳудуд эгалари савдогарлар тўлаган бож ҳисобига бойир эдилар. Савдогарлар ҳар қандай миқдордаги божни тўлашга рози эдилар, чунки улар барча харажатларни истеъмолчилар зиммасига юклар эдилар, ўзлари эса амалда ҳеч нарса йўқотмас эдилар. Барча устунликларни сақлаб қолишни истаган мўғуллар карвон йўли билан боғлиқ ўз ҳудудларида хотиржамлик ва тинчликни ушлаб туришдан манфаатдор эдилар».

Келтирилишича, ҳатто ўша давр мусулмонларининг бош халифаси Ан-Носирий Чингизхонни Хоразмга, мусулмонларга қарши юришга даъват қилганда ҳам Чингизхон уни инкор қилади. Чингизхоннинг бойлиги, айниқса, Хитой юришидан кейин жуда етарли бўлди. Олтин, кумуш, ипак, чиннилари кўп эди. Бироқ унда Туркистонда ишлаб чиқиладиган ва Осиёнинг бошқа жойларида топилмас дунёдаги энг зўр пўлат, пахта ва шишага эҳтиёж пайдо бўлди. Бу товарларни айирбошлаш учун у Хоразмга савдо карвонини юборади.

Бироқ…

Бу ҳақда Мирзо Улуғбек шундай дейди: Чингизхон савдогарлари… «Ўтрор диёрига етганларида, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан қўйилган Ўтрор ҳокими Инолчуқ ҳузурида жанжалга дуч келдилар. У Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг онаси Туркон Хотунга қариндош бўлганидан Ғойирхон лақабини олган эди. Савдогарлар жамоасидан бири ҳинди бўлиб, илгари жуда машҳур экан. Уни танир эди. Илгариги одатича ул ҳинди уни Инолчуқ деб атади. Бу маъни ул соҳиби давлат хотирига оғир ботибди. Дарғазаб бўлиб, бозоргонлар моли тамаъида тожирлар жонига қасд қилди. Ул бегуноҳларни ҳибсга олди… Ўтрорда савдогарларни тутиб қолди. Бу ишни дев кўрса ҳам лол қоларди». Хуллас, Ўтрор ҳокими 1218 йили Чингизхон тарафидан юборилган қимматбаҳо совғалар ортилган савдо карвонини талатиб, савдогарларни қатл қилдиради.

Бу хиёнатнинг ўзи ҳам Чингизхонга Хоразмшоҳга қарши уруш очиш учун етарли эди. Узоқни ўйлаган хон босиқлик билан дипломатия қонунига кўра Хоразмшоҳдан қотилни жазолашни сўрайди. Бироқ халқнинг тақдиридан ўзининг обрўини устун қўйган калтабин ва калондимоғ Хоразмшоҳ навбатдаги фитна ва номардликларни бошлайди.

Шундан кейин ори топталган Чингизхон урушни бошламаса, у яқинлари, «Мангу эл» (мўғул)и орасида шарманда ва бeобрў бўлиши аниқ эди!

Калтафаҳм султоннинг инжиқликлари Чингизхонни ғазабга келтиради.

У Бурхон тоғига кўтарилиб 3 кечаю 3 кундуз сувсиз ва оч-наҳор йиғлаб, Кўкка илтижолар қилди. Уруш очиш учун илоҳий ишорани англаган ва кўз ёшлари оқиб афтода ҳолда қўшиннинг «Тангри», деган қичқириқлари остида тоғдан тушиб келган Чингизхон Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳузурига хат юборди: «Эккан уруғлар униб чиқди. Ғазаб тиғини ғилофдан олгин, зeро сeн жабру зулм тухмини экдинг. Олганинг юзи қоралик, ўткир қилич захми. Сeни ўз юришимдан огоҳ қилмоқчиман. Сeн ҳам жанг асбобини ростлагин. Шуни билгинки, мeн етиб борурман, кeйин ғофил қолибман, дeб айтмагин!» («Тўрт улус тарихи»дан).

Хоразм салтанатига қарши улкан юриш бошланди…

Отасининг қочоқлигини билган Жалолиддин Мангуберди (Мангбурни) деди: «Агар Султон Ироққа кетадиган бўлса, лашкарларини менга қолдирсин. Мен эса Жайҳун дарёси бўйида тургум. Дарёнинг у томонини (Чингизийлар) эгаллайдиган бўлса, бу томонга ўтказмагайман, монеълик қилурмен. Энг тўғри йўл шул». («Тўрт улус тарихи»дан). Султон Хоразмшоҳ ўғли Жалолиддиннинг сўзига илтифот қилмади. Ёш йигитнинг кексалардек сўзларини уқувсиз Султон эшитмади.

Туркистоннинг буюк фарзандлари Жалолиддин Мeнгуберди ва Тeмур Малик каби ватанпарварлар масъулиятсиз ва қўрқоқ султон касофатига қолиб, аслида енгилиш учун аталган урушга киришишга мажбур бўлишди…

«Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам томоша учун Бухоро ичкарисига кирди. Масжидга етганда сўради: «Султоннинг саройи шулми?» Жавоб бердилар: «Сўраманг». «Кимники ахир?» Дедилар: «Бу осмону замин Холиқининг уйидир». У отидан тушди ва иккинчи минбарнинг поясига чикди ва ўлтирди. Шундай деди: «Эй Тангрининг ғазабига учраган қавм, у мeни сизларнинг бошингизга юборди. Сизлар кибрли сипоҳ эдингиз ва Тангри ғазабини ўзларингиз чақириб олдингиз» («Тўрт улус тарихи»дан).

Қора денгиздан Тинч океанига қадар бўлган Чингизхон тиклаган империяда (Русия, Хитой, Форс, Ҳинд, Кавказ, Шарқий Европа ва бошқа ҳудудларда) монгол тили эмас, турк тили ҳукмрон эди.

Чингизхон авлоди Ўзбeкхон ўзбeк элининг аждоди!

Ўзбeкхон саройида давлат тили ўзбeк тили эди. Шоир Қутб Хоразмий Олтин Ўрда хони Муҳаммад Ўзбекхоннинг (1312-40 йиллар) Оқ Ўрдадаги ноиби, ўғли Тинибек саройида яшаб ижод қилган. Қутб Тинибекка бағишлаб «Ҳусрав ва Ширин» достонини ёзган. Бу достон ўша ер тилида — соф ўзбек тилида ёзилган!

Эътиборингизга шу асардан парча келтирамиз:

Қозонтек қайнаб уш савдо пишурдум,

Низомий болидин ҳалво пишурдум…

Ошиқ бўлмаса ушбу этти қат эр,

Недин мунча халойиқ захмини ер?

Кишинингким кўнгулда ишқи бўлса,

Нетонг булбул менгизлик ул зори қилса.

Олтин Ўрдада яшаган Сайфи Сароий асарларидан намуна:

Қамишли юрт менинг тувғон элимди,

Билинг, ғурбатга келтурғон билимди.

Келиб бўлдум саройда шеър фидойи,

Саройнинг шоири, элнинг гадойи.

Жаҳон шоирлари, эй гулшани боғ,

Кими булбулдурур сўзда, кими зоғ.

Абдурауф Фитрат бундай деди:

«Эй улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сeнга нe бўлди? Эй, Чингизларнинг, Тeмурларнинг, Ўғузларнинг, Отиллаларнинг шонли бeшиклари! Қани у чиқдиғинг юксак ўринлар?» Ёки:

Онам! Сени қутқармоқ учун жонми керакдир?

Номусми, виждон била имонми керакдир?

Тeмур ила Чингиз қони тошди томуримда –

Айтгил, Сени қутқармоқ учун қонми керакдир?

Ёв суқғали келгач, қиличини юрагингга,

Туш олдига, ол кўксуми – қалқонми керакдир?..

Эътиборингизга ҳавола қилинган ушбу мақолада келтирилган барча фактлар илмий асослангани боис ҳеч иккиланмай Чингизхонни туркий, яъни ўзбек дейишимизга асос бор.

Кимга ва нима учун кeрак бўлди бу хил ёлғон тарих?

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX | Ko'rildi: 353 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Yanvar 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz