1. Чингизхон туғилган аниқ вақт ҳануз ҳеч кимга маълум эмас. Тахминларга кўра, у 1155-1162 йиллар оралиғида туғилган.
2. Чингизхон 9 ёшида 10 ёшли қизалоққа унаштирилган.
3. Отасининг ўлимидан сўнг у оиласи билан бирга қочишга мажбур бўлган. Чунки отасининг душманлари бу оилани йўқ қилиш ҳаракатига тушганди. Онаси Чингизхон ва бошқа болаларини етаклаб узоқ вақт қашшоқликда яшашга, ғорларда жон сақлашга мажбур бўлган.
4. 10 ёшида акаларидан бирини овдан кейин ўлжа талашиш туфайли ўлдириб қўйган.
5. Чингизхоннинг ташқи қиёфаси ҳали ҳануз ҳеч кимга аниқ эмас. Фақат кўзлари яшил ва сочлари малла экани тарихий маълумот сифатида қолдирилган.
6. Чингизхоннинг ҳарамида мингдан зиёд канизак бўлган. Демак, унинг фарзандлари ҳам кўп бўлгани эҳтимолдан холи эмас.
7. Вояга етгач, Чингизхон биринчи навбатда мўғуллар қабилаларини бирлаштирди. Душманлардан шафқатсизларча ўч олди.
8. Чингизхон душманни тор-мор этгач, аскарларни имкон борича ўлдирмасликка ҳаракат қиларди. Уларни аста-секинлик билан бўлса-да, ўзига хизмат қилдиришни мўлжалларди.
9. «Чингиз» сўзи таржима қилинганда, бепоён кенгликлар ҳукмдори маъносини беради.
10. Чингизхон Персияга элчиси ўлдирилгач, юриш уюштирди ва бу юртни вайронага айлантирди.
11. Эрон аҳолиси сони 20- асрдагина Чингизхон ҳужум қилмасдан олдинги миқдорга етган.
12. Гоги саҳросини тўлиқ ишғол қилгач, Чингизхон «Когон» титулига эга бўлди. Таржима қилинганда, Хон — қабила етакчиси, «Когон» эса барча хонлар қироли маъносини бераркан.
13. Ўтган асрнинг 90- йилларидан Монголия миллий валютаси Чингизхон сурати билан чоп этила бошланди.
14. Расмий маълумотларда кўрсатиладики, Чингизхон ўз юришлари натижасида жами 40 миллион кишининг ёстиғини қуритган.
15. Чингизхоннинг қабри қаердалиги ҳануз номаълумлигича қолмоқда. Археолог олимлар қидиришда давом этишмоқда.
16. Чингизхоннинг қандай ўлим топгани устида ҳам турли фикрлар ўртага ташланган. Айрим манбаларда у оғир хасталик, бошқа бирида отдан йиқилиш туфайли ўлгани, яна бошқа манбада хотини пичоқлаб ўлдиргани қайд этилган. Тахмин қилишларича, хотини уни ўлдиргач, ўзини ўзи денгизга чўктириб юборган экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|