Seshanba, 31.12.2024, 01:27
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Dekabr » 12 » Чингиз Айтматов Хитой императорларининг авлоди бўлганми?

07:45
Чингиз Айтматов Хитой императорларининг авлоди бўлганми?
12 декабрь – Чингиз Айтматов таваллуд топган кун​

Туркий халқларда ўғил бола етти ота-бобоси ким бўлгани, эл-юртда улар тўғрисида қандай хотира қолганини билиши, яхши ишларини эслаб юриши қатъий одат бўлган.

Оқсоқоллар кўчада нотаниш болани кўриб қолишса, "Қани, ботир бола, кимнинг ўғлисан, отангнинг отаси ким, бобонгнинг бобоси ким бўлган?” деб сўрашган. Бола ўзининг сулоласини билмаса, "Ўғлига боболари кимлигини ўргатмаган қандай ота бўлди”, дея афсусланишган.

"Мен ўзим ҳақимда ёзаётганимда, гапни бугун "феодал ўтмиш” деб аталаётган ўтмиш ҳаётимдан бошлашим мумкин, – дейди Чингиз Айтматов. – Мен шекер уруғиданман. Бу уруғ шажарамизнинг боши. Отамнинг исми Тўрақул, унинг отаси Айтмат, Айтматнинг отаси Кимбилди, Кимбилдининг отаси Қўнжижўқ…”

Таниқли қирғиз олими Ўсмонохун ИбраимовнингЧингиз Айтматовга бағишланган китобида ёзувчининг олис авлодлари ҳақида ғоят қизиқарли маълумотлар келтирилган.

Уларга кўра, Чингиз оға туғилган Шекер овули шу ном билан аталувчи қирғиз уруғи номидан олинган бўлиб, "қитай” уруғининг чап қанотидан тарқаган. Ёзувчининг синглиси Роза (Розалия) Айтматованинг хотираларида келтирилишича, "қитай” уруғининг тарихи бундай: "Бир гал уруғнинг асосчиси бўлмиш Кубанинг набираси Қаранай қўшни ҳудудларда жойлашган хитой қабилалари билан жангда ғолиб келиб, овулига ўлжа билан қайтаётганида чопарлар унга ўғиллик бўлганини хабар қилишади.

Ўша тунда осмонда янги ой кўринади. Чақалоққа "қутлуғ” ва "ой” сўзларидан келиб чиқиб, "Қут-ой” деган исм беришади. Кейинчалик бу исм "қитай” (қирғизча ёзилиши "қытай”) тарзида қўлланилиб, йирик сулолага асос бўлади.

Чингиз Айтматов бир гал суҳбатдошларининг кўп такрорланадиган саволига жавоб бериб, "Мен Хитой императорлари уруғиданман” деган экан. Ў. Ибраимов "Ўшанда аввалига ҳаммамиз ҳайрон бўлганмиз, кейин адибнинг бу ҳазилидан мириқиб кулганмиз. Чунки, қитай уруғининг бугунги этник хитойларга мутлақо алоқаси йўқ. Аммо… кейинчалик бу жавоб ҳазил эмасдир, деб ҳам ўйлаганмиз”, дейди.Бунда у адибнинг қуйидаги ҳикоясини назарда тутгани аниқ.

Қадимда қирғиз қабилалари қўшни ҳудудларда яшайдиган хитойлар устига тез-тез бостириб бориб, уларнинг мол-мулкини аёвсиз талашар экан. Хитойлар босқинчиларни тинчитиш, қўлга тушганларини жазолашга ҳар қанча уринишмасин, уларнинг бу ҳаракатлари натижа бермаган. Чунки, қирғизлар зудлик билан орқага қайтиб, баланд тоғ чўққилари орасида ғойиб бўлиб қолишар экан. Хитойлар улар яшаётган ҳудудларгача келсалар-да, талончиларни топа олмай, сарсон бўлиб орқаларига қайтиб кетишар экан.

Хитой императори талончиларнинг қилмишларидан хуноб бўлиб, бир куни яқинларини ёнига чорлабди-да, уларга қирғиз хони билан учрашув уюштиришни буюрибди. Учрашув пайти томонлар муросага келишибди: қирғизлар талончиликни бас қилишади, Хитой императори эса ўзининг суюкли қизларидан бирини хонга тортиқ қилади. Орадан бир йил ўтгач, Хитой келин ўғил туғади. Чақалоқни бошқа хотинлардан туғилган болалардан фарқлаш учун аввалига "Хитой келиннинг ўғли”,кейин "Қитай бола”, бора-бора "Қитай” деб атайдиган.

Қитайдан туғилган болага Тулку деб исм қўйишади. Тулкудан Байтике, Буудай ва Богожуу туғилади. Байтикенинг фарзандлари Тонтогор ва Қийра. Тонтогорнинг ўғли Шакер. Шакернинг ўғли Қудайназар. Қудайназарнинг ўғиллари Асан-Усен. Асеннинг ўғли Табилди. Табилдининг ўғиллари Қонжужоқ ва Танабой. Қонжужоқнинг ўғиллари Жанали ва Тинали. Тиналининг ўғли Кимбилди. Кимбилдининг ўғиллари Биримқул ва Айтмат.

Биримқул (Айтматнинг акаси) икки хотиндан учта фарзанд кўради: Алимқул, Озубек, Керимбек. Айтмат ва Ойимхондан беш фарзанд туғилган. Айимгул, Тўрақул, Қорақиз, Гулойим ва Рисқулбек. Тўрақул ҳам беш фарзанднинг отаси бўлган: Чингиз, Илгиз, Люция (Люся) ва Розалия (Роза).

"БОЛАЛАРИНГДАН БИРИ ДУНЁ ТАНИЙДИГАН ОДАМ БЎЛАДИ”

Роза Айтматованинг хотираларига қайтамиз. "Бизнинг шажарамиз она томондан Х1Х асрда Ўрта Осиёга кўчиб келган мусулмон татарларга бориб тақалади. Қариндошларимизнинг айтишларича, онамизнинг авлодлари илм-маърифатли ўқитувчилар, коммерсантлар, диний арбоблар бўлишган. Бобомиз Ҳамза Абдувалиев 2-гилдияли рус савдогари, таниқли мулкдорбўлиб, ҳомийлик ишлари билан ном қозонган. Унинг қалин қор тагида қолиб, ем-хашакдан қийналаётган чорвадорларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати босилиб чиққан маҳаллий газета сақланиб қолган.

Ҳамза Абдувалиев мадрасада таълим олган, араб тилини билган, рус тилида сўзлаша олган. Шу боис фарзандларини саводли қилишга, рус тилида гапиришга, ўша пайтнинг маданиятли ва маърифатли кишилари қилиб тарбиялашга астойдил ҳаракат қилган. Рус, қирғиз ва татарлар яшайдиган Қоракўл посёлкасига кўчиб келиб, шу ерда муқим яшаб қолгач, болалари учун уй қуради, маҳаллий аҳолининг таниқли кишилари билан яқинлашади, меҳнатсеварлиги ва тиришқоқлиги сабаб, уларнинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлади. 1916 йилги қўзғолонлар пайти ҳукумат томонидан аёвсиз жазоланган маҳаллий аҳолига ачиниш ҳисси билан қарайди.Қоракўлда совет тузуми ўрнатилгач, мол-мулкини болшевикларга топширади. Ўз қўли билан қурган икки қаватли уй сақланиб қолган, боғи эса бугун ҳам "Абдувалиевлар боғи” деб аталади”.

Ёзучининг онаси Нагима Ҳамзаевна Айтматова (Абдувалиева) қалбан гўзал, ўз даврининг илғор ғоялари билан қуролланган маърифатли, турмуш ўртоғи Тўрақулга садоқатли аёл бўлган. Ўғли Чингизнинг тақдирида унинг тарбияси ва беадоқ меҳри муҳим аҳамият касб этган, энг оғир пайтларда, масалан, эри қамоққа олиниб, рўзғор ташвишларидан қадди букилганида ҳам болалари тўғрисида ғамхўрлик қилишдан тўхтамайди.

Бир гал Нагима фолбин аёлга учраб, ундан турмуш ўртоғининг тақдири тўғрисида сўрайди. Фолбин Тўрақул тўғрисида ҳеч нима демайди, аммо "Болаларингдан бири дунё танийдиган одам бўлади”, дейди.

Абдувалиевлар оиласининг шажараси қуйидагича: Йосиф – Халил – Габдрашит – Гайса – Габделвали (1800) – Ҳасан-Ҳамза (1850-1932) – Нагима (1904).Шажарада Абдувалиев ва Утямишевлар сулоласи Татаристонда таниқли Ишманлар сулоласининг ёнма-ён икки новдаси дейилади.

Роза Айтматова бу сулоладан икки юзга яқин таниқли кишилар етишиб чиққани тўғрисида ёзма ҳужжатлар борлигини айтади. Уларга кўра, Ишманнинг отаси– Тўқтарғали ўғли, Тўқтарғали – Кучукнинг ўғли, Кучук – Табежнинг ўғли, Табеж – Қудашнинг ўғли, Қудаш – қул Сулаймоннинг ўғли, Қул Сулаймон – Сулаймоннинг ўғли. Бу икки сулола асосчиларининг илдизлари булғорларга бориб тақалади.

Шу ўринда бир мулоҳаза. Қирғизлар бобо ва буви (момо)ни "Тай ата”, "Тай эне” ("Катта ота”, "Катта буви”) дейишади. Водийда эндигина йўлга кирган болани "Той бола” деб эркалатиш одат. Қадимги хитой юришлари Фарғона водийсида бўлганини эсласак, Ў. Ибраимовнинг иккиланишида жон борга ўхшайди. У адиб шажараси ҳақидаги фикрини шундай якунлайди:"Айтматовнинг томирларида қандай қон оқишидан қатъий назар, Ўлжас Сулаймонов ҳақ гапни лўнда қилиб айтиб қўйган: "Чингиз – руҳнинг хоқони, сўзнинг подшоси”. Бу мартаба императорликдан баланд”.

БАХТЛИ ОНЛАР УЗОҚҚА ЧЎЗИЛМАДИ

Ёзувчининг онаси Нагима Ҳамзаевна ҳақида кўп ёзилмаган. Аммо бу муштипар аёл бошига тушган азоб-уқубатлар озмунча эмас. Тўрақул билан танишгач, оила ҳаёти ҳавас қиларли даражада бошланади. Икки ёш самимий муҳаббат билан бир-бирларига суянадилар, фарзандлари улғайиб, ёнларига киришларини орзу қилишади. Аммо… бахтли онлар узоққа чўзилмайди. Тўрақул оиласи ва болаларини Москвадан поездга ўтқазиб, юртга қайтараётганидаёқ Нагиманинг кўнглида машъум хавотир уйғонади. Нега энди ота қолиб, биз қайтаяпмиз? Кутилмаганда, ҳеч бир тайёргарликсиз йўлга чиқишимизнинг сабаби нима? Тўрақул нега хаёлчан бўлиб қолди, бир нимани сездимикан? Ишидан хато топишган бўлса-чи? Ундай деса, хато қилганига, янглишганига ишониш қийин. Болшевиклар ишига садоқатли, Ленин асарларини тинимсиз ўқиган, Москвада марксизм-ленинизм институтида, қизил профессура курсларида таълим олган, Қирғизистонда партия-совет идораларида юқори мансабларда ишлаган кишида қандай хато бўлиши мумкин?

Чингиз Айтматовнинг "Болалигим” хотира қиссасида қуйидагиларни ўқиймиз: "1937 йилнинг боши. Сиёсий таъқиблар кўплар қатори отамнинг ҳам гирибонидан тутиб, бўға бошлаган пайт эди… Отамнинг кўнгли бирон нохушлик бўлишини олдиндан сезгандек, бизни юртимизга қайтариб юборишга ҳаракат қила бошлади. Назаримда, у тақдири азалнинг ҳийла-найрангларидан, қисматдан қочиб қутуладиган йўл йўқлигига кўзи етиб, бундан бизни асраш зарурлигини ҳис қилганча оиласини шу тақдир гирдобидан узоқлаштиришни ўйларди…

Биз нима учун кимдан ва нимадан қочиб кетаётганимизни ўшанда унчалик англамаганмиз. Бироқ… юрагим бир нималарни сезгани аниқ. Кўнглим аллақандай нохушликни сезди. Буюмларимизни йиғиштираётган отам билан онамнинг қайғули чеҳралари, қўрқув тўла кўзлари бундан ишора бериб тургандай эди. Отам биз билан уйга қайтмоқчи эмасди. Унга иш жойидан рухсат беришмаганини билардим…”.

Нагима шубҳа-гумонлар гирдобига ғарқ бўлганча, турмуш ўртоғи билан поезд перронида хайрлашиб, болаларини бағрига босиб, уйга қайтади. Адибнинг укаси Рисқулбекнинг уйида яшашади, Тўрақулнинг қайтиб келишини узоқ кутишади. Умид чироғи бир куни ёниб қолар, деб ўйлашади. Она топган бир бурда нонини тўрт боласи билан баҳам кўрди. Очликка чидашдан кўра, "Халқ душманининг болалари” деган тамғага дош бериш қийин кечади. Нагиманинг буюк хизмати – болаларини ўкситмай катта қилгани, уларга муносиб таълим-тарбия бергани десак, хато бўлмайди.

"ОТАМ ҲАҚИДА ЎЙЛАСАМ…”

Адиб ўзининг шу асарида болалик йиллари отаси билан Фарғона ва Андижонга борганини эслайди. "Отам ҳақида ўйласам, у кўз ўнгимда ҳамиша кўмирдек қоп-қора, бир жойида озроқ оқи бор қуюқ сочли, далада киядиган кўйлаги, қўнжли булғор этиги билан гавдаланади. У кўпинча қўш от қўшилган чарм ўриндиқли аравада юрар, олдинда эса аравакаш ўтирарди.

Отамнинг қиёфаси билан бирга, Фарғона тарафдаги пахса ёки гувала билан ўралган томи текис, бир-бирига ўхшаб кетадиган пастқам уйларни ҳам эслайман. Фарғоналикларнинг туриш-турмуши ўзига яраша эди.

Бу ерда одамлар аҳил-иноқ кун кечиришади. Қишлоқларда кексаларнинг ҳурматини жойига қўйишади. Оқсоқолларнинг гапи эркагу аёл, катта-ю кичик – ҳамма учун қонундай гап. Яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам қишлоқдошлар бир-бирларини ёлғизлатиб қўйишмайди. Ўзбекистонда ҳозир ҳам шундай…”, "Бир марта отам билан Андижонга бордик. Болалигимдаги бу сафар сира ёдимдан чиқмайди… Узоқ йўл юрдик, чарчасак оз-оздан дам олиб, яна юрардик. Йўлда одамлар отамга бир нималарни айтишар, ундан маслаҳат сўрашарди. Жуда ғариб яшаётганлари, кўмакка муҳтожликлари кўриниб турарди. Отам уларнинг саволига жавоб берар, маслаҳатини аямасди…”

ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ШАЪНИНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАН АДИБ

Бу ва бошқа кўплаб ҳолатлар боис бўлажак адибнинг онг-шуурида ўзбек халқига ҳавас, ҳурмат-эҳтиром юзага келади, кейинчалик бу туйғу бадиий ва публицистик асарларига, таъсирчан маърузаларига кўчади, эл-юртимизнинг оқибатли дўсти, оғир дамларда ёнида тура оладиган қадрдонига айланади, кўплаб ижодкорлар учун устоз мақомига кўтарилади.

Унинг юртимизга ҳар бир келиши адабиёт, санъат, театр соҳаси фидойилари учун чинакамига байрам бўларди. Буюк адиб билан ижодий мулоқотда бўлиш, унга сафардошлик қилиш бахтига муяссар бўлганлар оз эмас. Уларнинг ҳаммаси, ишончим комилки, адибнинг ҳаётда ўта камтар ва оддийлигига, суҳбатдоши ким бўлишидан қатъий назар, уларни эътибор билан тинглашига,баъзан, ноқулай вазият юз берганида ҳам ўзини босиқ ва ўйчан тутишига, ортиқча дабдаба, мақтов, ўринсиз мулозаматни ёқтирмаганига эътибор беришган, деб ўйлайман.

Энг оғир пайтда ўзбек халқининг шаънини жасорат билан ҳимоя қилгани, халқимизнинг ўтмиш маданияти ва унинг минтақа халқлари маданияти ва турмуш тарзига таъсирини юксак баҳолагани,садоқатли сафдоши Одил Ёқубовга мактуб йўллаб, уни асоссиз айбловлардан сақлаб қолгани, "Адил, тарихий мавзуда роман ёзишда сен мендан ўтдинг” дейишининг ўзи, Пиримқул Қодировга ҳам зарур пайтда елкасини тутгани ҳамма нарсани айтиб турибди.

Чингиз оғанинг яқин сафдошлари унинг ҳаёти бир текисда кечмаганини таъкидлашади. Чўлпон-отада халқаро Иссиқкўл форумида қатнашар эканмиз, отахон адиблардан бири: "Чикем (қирғиз тилида Чингиз исмининг қисқартириб айтилиши) кўп ва хўб ийлади-да, укажон, ҳаммамиздан кўп ийлади (йиғлади)”, деди. Баданим жимирлаб кетди. "Қанақа йиғи, Чингиз Айтматов-а? – дейман. Ҳа, ёдимга тушди. Қўлига милтиқ олиб, сигир ўғриларини ўлдирмоқ ниятида чопиб бораётган болакайнинг йиғиси. Мактабда "Сен нари тур, халқ душманининг боласи”, дея қўлини бигиз қилиб кўрсатишганида, кўзига келган ўкинч ёшлари. Онаси ҳаётдан кўз юмганида, балерина Бибисора Бейшеналиевани тупроққа қўйишаётганида, икки ўғлининг онаси, ҳаётининг оғир дамларида дилдош ва дарддош бўлган Керез Шамшибоева вафот этганида йиғлагани.

Отасининг хоки солинган қутичани ўз қўли билан "Ота бейит”да қабрга қўяётганида ич-ичидан келган аламли нола. Собиқ тузумнинг сўнгги кунларида боши узра бир вақтлар отаси бошида айланган қора булутларни кўриб кўзлари ёшлангани… Ҳа, бунча дард ва аламни кўтариш осон бўлмаган.

Ўзбекистонлик бир гуруҳ ижодкорлар адиб таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Бишкек ва Чўлпон-отада ўтказилган форумида қатнашар эканмиз, "Ота-бейит”да мангу қўним топган Чингиз оға қабрини зиёрат қилдик.Олатоғ этакларида жойлашган бу зиёратгоҳда улуғ устоз бу ёруғ оламнинг не-не талотўпларига гувоҳ бўлган виқорли тоққа елкасини тутиб, бошқа ҳеч қачон уруш бўлмасин, қиёмат қўпмасин, тоғлар қуламасин, одам боласи бир-бирига қурол ўқталмасин, бири-бирининг уйига ўт қўймасин, боласини ўлдирмасин, қарғалар жаҳаннам узра бошқа ҳеч қачон фарёд қилмасин, илдизи, тили ва дили бир эллар бир-бирларидан узоқлашмасин, бир-бирини танимай қолмасин, дея яратган Эгамга илтижо қилиб ётганга ўхшаб кетди.

Чингиз оға орамиздан кетганида дунё титраб кетмади. Чунки, бу ёруғ олам бундан-да оғир йўқотишларни, заҳри асрларга етиб боргудек талотўпларни кўп кўрган. Дийдаси қотиб кетган. Аммо… орадан йигирма йил ўтгач, ўшанда биз кимдан ва нималардан жудо бўлганимизни англаб, мана энди, аста-секин ўзимизга келаётганга ўхшаймиз.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР | Ko'rildi: 304 | Qo'shdi: #ahborot, #новости, #habarlar, #Yangilik, #xabarlar, #uznews, #Yangiliklar, #news, #newsuz | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Dekabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz