Juma, 05.07.2024, 00:26
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 17
Mehmon: 17
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » May » 19 » ЧИКОТИЛЛО ХАКИДА. ЭНГ АШАДДИЙ МАНЬЯК, ШАФҚАТСИЗ КАЛЛАКЕСАР… (Юраги заифлар ўқимасин)

18:18
ЧИКОТИЛЛО ХАКИДА. ЭНГ АШАДДИЙ МАНЬЯК, ШАФҚАТСИЗ КАЛЛАКЕСАР… (Юраги заифлар ўқимасин)
Чикатило!

Бу совуқ фамилия ҳойнаҳой қулоғингизга чалинган чиқар. 1991 — 1992 йиллар давомида ана шу хунхўр ҳақида ёзмаган газета-журналлар кам қолди. Туғри, ахборотлаар бир-биридан фарқ қилар: рўзномалардан бири Чикатило йигирмадан ортиқ қиз-жувонни зўрлаб, кейин чавақлаб ташлаганини ёзса, ўзгаси ана шу рақамни ошириш ёки қуюқроқ ранг бериш пайида бўларди. Жиноят тафсилотлари ҳам шунақа: ҳақиқат билан афсона ўртасидаги чизиқни ҳамиша ҳам илғаб бўлмасди.

Боиси: ҳали тергов тугамаган, ҳукм ўқилмаган эди.

Тергов бир йил давом этди. Суд Чикатилони отиб ўлдириш ҳақида ҳукм чиқарди. Орадан бир йил ўтгач — 1993 йилда ҳукм ижро этилди.

Нақ 53 (эллик уч) қиз ё аёлни зўрлаган ва сўйган бу аблаҳни отиб ташлашгани тўғри бўлибди, дегандим ўзим ҳам аввал. Кейин эса тергов жараёнларини ўқиб, отилган одамлар тақдирини ўрганиб, фикримдан қайтдим. Ўлим жазоси бир умрлик қамоқ жазоси билан алмаштирилиши зарур экан, деган қатъий хулосага келдим.

Чикатилонинг жинояти билан мен ўртага қўяётган муаммо бир-бирини инкор этадигандай, қутбнинг икки томонидай бўлиб туюлиши мумкин. Аслини олганда, ҳар иккисида ҳам инсон тақдирига муносабат ётибди.

Майли, кечинмалар хусусида йўл-йўлакай баҳслашармиз.

Матбуот Чикатилони бетиним қотил, хунхўр жаллод, йиртқич — хуллас, инсоннинг беҳудуд нафратини ифодалайдиган ҳақоратлар билан «сийлаб» турди. Зино қилиб, кейин пичоқ санчиши машъум изни йўқотиш учун қилинган чора деб ёзишди. Бошқалар бу ҳолни қандайдир касалликка йўйишди ва ҳакозо.

Мавзудан андак чекиниб, этиборингизни табиатга, аниқроғи бўри ёки шерга қаратмоқчиман. Агар бу йиртқичлар бирор инсон хунини татиб кўрса, умр бўйи одам овчисига айланади. Ёлғизлар, ожизларга ташланади, болакайларни олиб қочади.

Бундай ҳайвонлар жуда маккорлашади. (Эҳтимол, инсон қонидан ўтар). Манаман деган овчиларни доғда қолдириб, ҳали бу қишлоқда, ҳали у даштда одамни ёриб кетади. Ҳар гал изини устакорлик билан яширади.

Ҳа, биз кўп саволларимизга айнан табиатдан жавоб излашимиз зарурга ўхшайди. Фақат савол бериб, жавобини тинглай билсак кифоя. Инсон гўштидан мазахўрак бўлган шер билан бўри ҳақида сўз юритдик. Ҳатто илон, заҳарли илон ҳам хун таъмини татиса, хавфли душманга айланади. Ёки кана, чивинни олинг. Улар сизни топиб бораверади.

Хўш, бу не ҳикмат? Эҳтимол, инсон яъни моно сапиенс қон томирларида вужудни сармаст қилувчи, сафо берувчи модда бордир ва унга нашаванд бўлган жонзот ўзини идора этолмай қолар?!

Газеталардан бири Чикатило ҳақида шундай деб ёзди. «Чикатило овга чиққанди ўша куни. Қонга ташна йиртқич ўрмон ёқалаб бораркан, қаршисидан тўққиз-ўн яшар қизалоқ чиқди. У қўзиқорин терарди. Чикатило нигоҳлари билан уни пайпаслаб чиқди, сўнг хотиржамгина деди: «Бу ерларда қўзиқорин кам бўлади, юр мен сероб жойни кўрсатаман». Қизалоқ, беихтиер унга эргашди. Бу ғаркўз амакининг нигоҳлари олдида лахта-лахта қилинган навқирон вужуд, қизалоқнинг хаёлида эса қўзиқорин дегани тўкиб қўйилгандай сероб жойлар намоён эди.

Улар овлоқ сўқмоқлар бўйлаб анча ичкари киришди. Чикатило атрофга тағин бир бор хавотирона кўз югуртирди-ю қизчага ташланди, унинг нозик бўйнидан тутиб йиқитди, чайир қуллари билан қисди. У дод деёлмади. Қотил чап қўли билан ўлжасини ерга босиб, ўнг қўли билан кийимларини ечиб ташлади. Зўрлаб бўлгандан кейин ҳамон хушига келмаган қизалоқнинг кўксига тиғ санчди. Унинг жимгина сизаётган қонидан бир қултум ичди-ю, йўлида давом этди.

Гап шундаки, Чикатило биринчи ёки охирги хунхўр нашаванд эмас. Бундай вос-вослар бўлган ва бўлиб туради. Ўтганларини билиб кўйиш, келажакдагисидан огоҳ бўлиш шарт! Ҳа. Шарт! Ахир, фарзандлар, сингиллар, опалар бор…

Бу қассобни Игор Костоев раҳбар бўлган ўта хавфли жиноятларни очувчи гуруҳ қўлга олди. Бир қатор газета-журналлар мазкур гуруҳни кўкларга кўтариб мақтади. Костоевнинг ўзини комиссар Катанига қиёслашди.

Аслини олганда, гуруҳнинг йигирмага яқин аъзоси атиги битта жиноятчини саккиз йил излади. Чикатилонинг милиционерлардай рацияси, тўппончаси, машинаси йўк; улардай катта маош олмайди. Саккиз йил давомида йигирма кишига чап бериб, яшириниб юрди ва эллик уч кишини ҳаётдан бенасиб этди. Улар кимнингдир қизи, хотини, синглиси эди.

Қайғулар, ҳайратлар, мотамлар…

Рио де Жанейрода жиноятни йигирма тўрт соатда очмаган полиция гуруҳини ландавўр ва лакалов ҳисоблаб, ишдан четлаштиришаркан.

Костоевчилар эса тугунни бир қўл билан ечмоқчи бўлган қасамхўрларга ўхшаб кетади.

Тўғри, Чикатило маккор, бирор из, ашёвий далил қолдирмай, ҳидини чиқармай қассоблик қилган. Бунинг устига турли шаҳарларда иш кўрган. Журналистлар комиссар Катанига тенглаштирган ўша Костоев ва унинг шерикларидан кўра тадбиркорроқ бўлгани учун ҳам саккиз йил давомида қон тўккан у!

Майли, мен тафсилотлар ҳақида гапирай, хулосаларни ўзингиз чиқаринг.

1982 йилнинг май ойида Ростов шаҳри яқинидаги электр поезди бекатига туташ ўрмондан политехника институти студенти Катя И. нинг жасади топилади. Экспертиза марҳума тўрт кун илгари ўлдирилганини аниқлайди. Бўғилган, тажовуз қилинган, кўксига уч бор пичоқ санчилган, Бу тўла тафсилот эмас. Мутахассислар актида яраларнинг ҳажми, характери, ўлимнинг содир бўлиш сабаблари илмий тилда баён этилган, албатта.

Атрофдан бирорта ашёвий далил топишолмайди, қотил бармоқ изи ҳам қолдирмаган. Искович ит роса ғингшиб, темир йўл томон равона бўлади.

Зудлик билан тезкор гуруҳ тузилади, шубҳали одамлар рўйхатга олинади.

Шу орада терговчи Рябов Катянинг кундалик дафтарини ҳижжалаб ўқиб, қуйидаги ёзувнинг остига чизиқ тортади: «Ярамас В. билан уришиб қолдим. Нияти бузуқ. Энди гаплашмайман».

Володя деган йигитча юқори курс студенти бўлиб, Катя билан учрашиб тураркан. Уларни кинода, ўрмон сайрида кўрганлар бор экан. Дарҳақиқат йигирма тўрт соат давомида Володя қўлга олинади. Биринчи суҳбат чоғида Рябов Катянинг нобуд бўлганидан сўз очмай уларнинг муносабатлари, учрашувлари билан қизиқади. Володя қизни мажнунона севишини тан олади, масаланинг моҳиятига етмай анграяди. Иккинчи суҳбатда терговчи кундалик дафтардаги ёзувни ниқтаб кўрсатади, изоҳ сўрайди. «Ҳа, мен ўрмонда… лекин у кўнмади» дейди йигитча.

Ҳуллас, Катянинг ваҳшиёна ўлдирилганидан воқиф бўлган Володя беҳудуд дард, надомат билан йиғлайди. «Уни сен ўлдиргансан!» дейди терговчи қатъий қилиб. Ошиқ йигит бундан баттар надомат чекади, қасам ичади. Кейин эса «бўйнига олдиришади.» «Уни мен ўлдирдим, мени тезроқ отиб ташланглар», деб зорланади. Аммо терговчилар қаҳрга минган, ҳаяжонга тушган одамлар билан қандай муомала қилишни билишади. Тағин далда беришади.

Инсон тақдири устида сўз кетганда, бўйинга олишнинг ўзи кифоя эмаслигини, буни исботлаб бериш кераклигини шаъма қилишади. Володя исботлаб беради: ўрмонга олиб боргани, зўрлагани, пичоқлагани… Тағин илмоқли саволлар, аргументли жавоблар.

Институт комсомол қизлари зудлик билан имзо тўплаб Володяга олий жазо чораси қўллашни талаб қилишади.

Бир ойдан сўнг вилоят суди ошиқ йигитчани қатл этиш ҳақида ҳукм чиқаради. Қирқ уч кундан кейин ҳукм ижро этилади.

Ҳаммаси рисоладагидай. Аниқ ҳужжатлар, далиллар асосида, заррача эътирозга ўрин қолдирмай амалга оширилади.

Орадан олти ой ўтгач, шаҳарнинг бошқа бир чеккасида, ўрмонга туташ жойда ўн яшар қизалоқнинг жасади топилади. Қарашса, худди Катядек зўрланган, кўксига пичоқ санчилган, сийналари тишлаб олинган.

Муҳтарам ўқувчи! Мен бир вақтлар олий жазо ҳукмини бир умрлик қамоқ билан алмаштириш зарурлигини ёзган эдим.

Катяни ҳам, ўн яшар қизалоқни ҳам Чикатило ўлдиргани бир неча йиллардан кейин аён бўлди.

Бечора Володя! Қай бир хатонинг қурбони у?! Бунга терговчилар сабабми ёҳуд ўлим ҳукмини жорий этган қонунчилар?! Балки униси ҳам буниси ҳаммасдир: мажнунона, муҳаббат қурбони бўлгандир, шўрлик Володя!

Ўша ўн яшар қизчанинг отаси уюшган жиноятчилар саркори экан, Костоевга учрашиб, қотилни топган кишига «Волга» ваъда этади, шубҳали кишилар рўйхатини тутқазади.

Шундан кейин бу иш «Ўрмон» деб номланади. Гуруҳга қўшимча изқуварлар ажратилади, шубҳага олинганларнинг ҳар бир қадами назоратдан қочирилмайди.

Аммо арқонни жуда узун ташлашган эканми олти ой орасида тағин икки қиз худди шу усулда ўлдирилади. Қотилликнинг бири Киев, иккинчиси Ленинград шаҳри яқинида содир этилади. Тергов ишларига мазкур шаҳарларнинг ҳам донгдор изқуварларини жалб этишади.

Узоқ баҳс-мунозаралардан кейин жиноятчининг тақрибий портретини яратишади. Ана шу таърифга биноан у тахминан 25 — 30 ёшларда, аввал спорт билан шуғулланган, бақувват, келишган киши. Илгари судланган, ҳеч қаерда ишламайди, чаласавод. Ростовда туғилган ва шу ерда рўйхатда турган бўлиши керак. Руҳий касалик аломатлари бор. Эҳтимол жиннихонада ётиб чиққандир. Атрофдагилар билан кам мулоқотда бўлади. Кўпроқ электр поезд бекатларида, ўрмон ёқаларида юради. Гапга чечан, қизлар, аёлларни тез қармоққа туширади. Унинг қўлида дипломат бор, ичида ўткир пичоқ, тўпонча бўлиши керак.

Таъкидлаб ўтаман, бу тахмин кўп асосларга таяниб тузилган. Жиноят харакатлари, мулоҳазалар ҳисобга олинган.

Бу 1983 йил эди. Лекин 1990 йилда қўлга олинган Чикатило салкам эллик ёшда, ҳеч қачон спорт билан шуғулланмаган, новча манфур, аввал судланмаган, фабрикада таъминотчи бўлиб ишлайдиган олий маълумотли (филолог) КПСС аъзоси, оиласи, икки фарзанди бор, мутлақо соғлом, атрофдагилар билан ҳушмомала киши экан. Қўлида кичик сумкача, ичида пичоқ, чилвир.

Қаранг-а, қанча катта фарк. Эҳтимол, изқуварларни ҳам чалғитган нарса ана шу фарқдир.

Майли, хулосани айтиб қўйишга шошилмайлик. 1985 йили Анатолий Кравченко деган киши шубҳа билан қўлга олинди. Бу одамнинг қопқонга тушиш тафсилоти ғалати. Костоев гуруҳида ишловчи Зоя деган лейтенант қиз тузоқ сифатида бекатларда юради, хотин-қизлар билан мулоқотда бўлган шубҳали кимсаларни кузатади, ўзини уларга мойил қилиб кўрсатади.

Ростов яқинидаги бекатлардан бирида Кравченко Зоянинг қармоғига илинади. Танишувдан кейин уни ўрмонга таклиф этади. Зоя қараса, бу одамда улар излаётган қотилнинг ҳамма аломатлари бор: татуировка қилинган қўлида дипломат, гапга чечан, хушқомат. Улар анча ичкари киришади. Кравченко бу хушрафтор, оқтомоқ ва арзон ўйнашнинг уёқ-буёғини ушлаш пайида бўлади. Зоя эса нуқул чап бериб бўлар-бўлмас нарсаларни сўрайверади. Шуниси ғалатики, бу жавоблар ҳам қиз кутгандай бўлиб чиқаверади. Эзмалик жонига тегади, шекили.

Анатолий қизга ташланиб, уни остига олади. (Эркакчилик: ғунажин кўзини сузмаса, буқа ипини узмайди). Эҳтиёт чораларини кўриб қуйган Зоя уни тепиб юбориб, ўрнидан туради ва рақибига тўппонча тўғрилайди! Кейин рация билан шерикларини чақиради.

Текшириб кўришса, Кравченко Ростовда туғилган, аввал аёл кишини зўрлагани учун қамалиб чиққан, ҳеч ерда ишламайди.

Кравченко бир ойгача айбини бўйнига олмайди. Кейин гарданига қўйишади. У бир эмас, олти хотин-қизни ўлдирганини ёзиб беради. Газеталар ашаддий қотил қўлга тушганлиги ҳақида шов-шув кўтаришади.

Судда у тағин тонади, аммо жабрдийдаларнинг дарғазаб қавмлари, улардан совғаю мукофотлар олиб қўйган терговчилар ҳамма воситаларни ишга солиб. уни отиб ташлашни талаб қилишаверади, Суд уни отиб ўлдириш ҳақида ҳукм чиқаради. Тағин хатога йўл қўйишдан чўчиган жиноят кодексининг даққоқ каламушлари ҳукм ижросини уч ойга чўзишади.

Мен инсонни отиб ўлдириш калтабинлик эканлигини таъкидлашдан олдин тағин бир аянчли воқеа хусусида сўз юритмоқчиман.

1990 йилда Чикатило қўлга олингандан кейин, изқуварлар гуруҳи устма-уст қўпол хатолар қилганига ишонч ҳосил этгач, виждон азобиданми ёки бошқа сабабданми Львов шаҳрига — Кравченконинг онасиникига боришади. «Марина Никифоровна бизни кечиринг, дейишади, хато килибмиз, ўғлингиз бегуноҳ экан. Беҳудага отилибди…» «Анатолийни отишдими?» қулоқларига ишонмай сўрайди кампир.

Аён бўлишича, унинг қатл этилганини кампирдан яшириб юришган экан. Бояқиш ғайритабиий тарзда фарёд чекади-ю, юрагини чангаллаб йиқилади. Начора, инсон қалби ғаладон эмаски, ҳамма нарсани сиғдираверса…

Тағин: Кравченко қўлга олингач, қизлари, сингиллари ўлдирилган аламзадалар ал қасосу, минал ҳақ дея бош кўтарадилар. Фамилияси Кравченко бўлган оилалар, одамлар икки кунда шаҳарни тарк этишга мажбур бўладилар.

Мен ноҳақ нобуд бўлган Володяни, Анатолийни эсласам, раҳматли бувимнинг маҳзун аллалари ёдимга тушади.

Балолардан, қазолардан алҳазар!

Нохуш, нохуш сазолардан алҳазар!

Остонамни омон сақла ўзгинанг,

Ноҳақ туҳмат,

Жазолардан алҳазар!

Алҳазар — о

Алҳазар — о

Алҳазар…

1986 йил, яъни Кравченко қатл этилгандан икки ой ўтгач Тошкент аэропортти ҳудудида (ҳужжатларда шундай деб қайд этилган) ўрта ёшдаги аёлнинг жасади топилди. Айнан бўғилган, зўрланган, юрагига пичоқ санчилган… Кейин Олмаотада…

Вой, аблаҳ!

Нақадар ноўнғайлик!

Демак, тантаналар анча эрта нишонланган экан. «Ўрмон» операциясини давом эттиришдан ўзга чора йўк.

Ким у олчоқ?! Қандай қилиб қўлга олиш керак, арвоҳ ургурни?

Шундан кейин ҳам у тўрт йил давомида

Костоев гуруҳини (бошқаларни ҳам) таҳликага солиб, қақшатиб юрди. Турли шаҳарларда қизлар, аёлларнинг қонга бўланган жасадлари топилаверди. Шубҳага олинган ўнлаб кишилар қамоққа ташланди.

1990 йилга келиб, ногаҳон Чикатило ҳам шубҳа билан, тасодифан қўлга тушади. Қотил элекр поездидан дайди аёлни тушиб қолишини талаб этади, лекин у кўнмайди. Буни кузатиб турган изқуварлар иккаласини ҳам олиб кетишади. Чикатилонинг сумкасидан ўткир пичоқ ва чилвир чиқади. Аёлни ўрмон сайрига таклиф этганини бўйнига олади. Уни роса сўроқ қилиб, пичоққа илинадиган гап чиқаришолмайди. Жавоб бериб юборгандан кейин синчиклаб ўрганишса, айнан жасадлар топилган Киев, Ленинград, Тошкент, Алмати шаҳарларига идора томонидан командировка қилинган экан.

Қайта тутиб, сиқувга олишади. Зўр келгач, гарданига олади ва исботлаб беради.

Қонун посбонлари тағин адашишмадимикин?

Йўқ, бу гал улар айнан қўли қон қотилнинг ҳиқилдоғидан тутишган эди. Узоқ давом этган савол- жавоб, таҳдид, алдам-қалдамлардан кейин қирқ хотин-қизни ўлдирган, деган айбномага ўзи тузатиш киритади. Яъни, 53 (эллик уч!) кишини асфаласопинга жўнатганини ёзиб беради. Исбот учун изқуварлар билан бориб, ўрмонларда кўмилган ёки суякларигина қолган жасадларни кўрсатади.

Ҳаммаси шу!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР | Ko'rildi: 400 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz