1. Тарихий маълумотларда қайд этилишича, чигиртка бундан 8 минг йил олдин ер юзида пайдо бўлган.
2. Турк тилидан таржима қилинганда, чигиртка «сариқ» маъносини беради.
3. Чигиртка овқат қидирган маҳал яшил рангли не борки, ҳаммасини ея боради. Яшил рангли емиш тугагач, яшил рангли қариндошларини еб битиради.
4. Дунё бўйича ҳисоблаганда, чигиртканинг 7 мингта тури бор. Шуларнинг 500-600 таси Ўрта Осиё, Россияда истиқомат қилади.
5. Чигиртка тўхтамасдан соатига 16 километр тезликда, ердан 200-300 метр баландликда 300 километр масофани босиб ўта олади.
6. Чигиртка пиёда кунига 15-20 километр масофани босиб ўтади.
7. Дунёнинг айрим мамлакатларида чигирткадан тайёрланган овқат ресторанларда сотилади. Бу асосан Африка ва Жанубий Америка давлатларига тўғри келади.
8. Битта чигиртканинг ўртача вазни 2 граммни ташкил этади. Бир кунда у ўз вазнига тенг кўкатни еб битиради. Оммавий тарзда кўкат ейишни бошлаганда, чигирткалар юз тоннадан зиёд кўкатни еб ташлайди.
9. 1962 йили чигирткалар тўдаси Марокашга ҳужум қилган. Улар 5 кун ичида 7 000 тонна апельсинни еб тугатган.
10. Тарихий манбаларда ёзиб қолдиришларича, 1008 йили чигирткалар тўдаси Россия ерларига ёпирилган. Орадан бир неча кун ўтгач, мамлакатда очарчилик бошланган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|