Кўпчилигимизга таниш актриса Дилором Қамбарова россиялик актёр ва режиссёр Владимир Хотиненкога турмушга чиққан. Улар бундан бир неча йиллар олдин ажрашган. Бугунги кунда ушбу актриса ёлғиз қизи билан бирга АҚШда истиқомат қилади. Диёра тахаллуси билан кўпчиликка таниш бўлган актриса Камола Арслонова. У 2014 йил декабрь ойида Месут исмли турк йигитга турмушга чиққан. Уларнинг бир қиз фарзанди бор ва ҳозирги кунда актриса оиласи билан Туркияда яшайди. Барчамизга таниш актриса Дилдора Ҳошимова бундан бир неча йил олдин кореялик йигит билан турмуш қурган. Актриса бугунги кунда оиласи билан Жанубий Кореяда истиқомат қилади ва ҳозирда унинг бир қиз фарзанди бор. Хонанда ва актриса, кўпчилигимизга таниш бўлган Азиза Халилова 2015 йилда Рустам Авезов исмли тадбиркорга турмушга чиққан. Бугунги кунда улар Малайзияда яшашади ва бир нафар қиз фарзанди бор. Актриса Наргиза Салмонова 2018 йил август ойида Имрах исмли турк йигитига турмушга чиқди. Бугунги кунда актриса турмуш ўртоғи билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилади. Актриса Гулчеҳра Эшонқулова 2015 йилда Шароф Шарофовга турмушга чиққан. Уларнинг ҳозирда бир ўғил ва бир қиз фарзандлари бор. Бугунги кунда актриса оиласи билан АҚШда яшайди. Барчамиз билган Сетора гуруҳи аъзоси Феруза Латипова бундан бир неча йил олдин турмуш ўртоғи ва оиласи билан АҚШга кўчиб кетган. Бугунги кунда хонанданинг бир ўғил ва бир қиз фарзанди бўлиб, оиласи билан Пенсильвания штатида яшайди.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|