TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Челябинскдаги колбаса таркибида Африка чўчқа ўлати вируси борлиги аниқланди…
Экспертларнинг гапига кўра, Россияда анчадан бери бундай даҳшатли манзара кўзга ташланмаган экан. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётган харидорлар ҳеч қачон бундай маназарага дуч келиш ҳақида ўйлаб кўрмаган. Челябинскдаги ветеринарлар эса маҳаллий цехлардан бирида ишлаб чиқарилаётган колбаса таркибида АЧС — Африка чўчқа ўлати вируси борлигини аниқлашди. Вирус колбаса ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом-ашё таркибида мавжуд бўлган. Худди шу хом-ашё Калуга вилоятидаги «Бутербродная» колбасалари ишлаб чиқаришда ҳам қўлланиб келинган. Бу колбасалар 5 октябрда ишлаб чиқарилган ва Жанубий Уралдаги 136 та савдо шоҳобчасига тарқатилган. Улар аллақачон сотиб ҳам юборилибди.
— Мен бир нарсани айтиб ўтаман, — деди Тимирязев номли қишлоқ хўжалик академияси доценти Игорь Абакумов. — Африка чўчқа ўлати одамга юқмайди. Демак, ўша колбасаларни еган одам касалланиш тугул аксириб ҳам қўймайди. Фақат бир нарса бор. Колбасаларни текширувдан ўтказиш билан «Россельхознадзор», ёки «Роспотребнадзор» эмас, балки прокуратура шуғулланиши керак. Вирусли колбаса ишлаб чиқарувчиларга келсак, уларни маҳкамроқ ушлаш керак. Токи кейинги сафар ўта хавфли вирус қўшилган колбасаларни еб фуқаролар ўлим топмасин.
Мутахассислар, кўзга кўринган экспертлар таъкидлашдики, Африка чўчқа ўлати деб номланган хасталик ҳақиқатан одамлар учун хавф туғдирмайди. У ҳайвонлар орасида тарқаладиган вирусларнинг бири экан.