1. Дунёдаги жами одамларнинг 10-12 фоизи чапақайдир. Чапақайлар кўпроқ эркаклар орасида кўп учрайди.
2. Ҳар йили дунё миқёсида 13 август куни «Чапақайлар куни» нишонланади.
3. Турли даврларда чапақайликка турлича баҳо беришган. Гоҳ зарарли одатга йўйишган, гоҳ шайтон белгиси дея қоралашган, невроз аломати дейишган. Бизнинг даврда эса чапақайлик ижод ҳамда мусиқа соҳасида тенгсиз истеъдод рамзи сифатида баҳоланди.
4. Нью-Йоркдаги Сэйнт Лоуренс университети олимлари ўтказган тадқиқотлар ер юзида чапақайлар ўнақайларга қараганда ақлан кўпроқ тараққий этган инсонлар экани маълум бўлди. Бунга олимлар Альберт Эйнштейн, Исаак Ньютон, Дарвин ва Бенжамин Франклинлар мисол бўла олади.
5. Ёши қирқдан ўтган аёллар аксар ҳолатларда чапақай фарзандларни дунёга келтиради.
6. Эскимосларда ҳар бир чапақай фолбин, жодугар ҳисобланади. Марокашда чапақайларни шайтон деб аташади. Инк қабилаларида чапақайлар беморларни даволаш, сеҳр-жоду усталари ҳисобланишган. Шимолий Америка халқлари чапақайларни омад тимсоли сифатида қадрлашади.
7. Ислом қонунига асосланган кўп давлатларда одамларга чап қўл билан овқат ейиш тақиқланган. Бу қўл ҳаром ҳисобланади. Саудия Арабистонида эса чап қўлни барчага намойиш этиш тақиқланган.
8. Чапақайлар математика, меъморлик ва топқирликда тенгсиздирлар.
9. Чапақайлик авлоддан авлодга мерос сифатида ўтади. Масалан, Англия қироллигида Қиролича Елизавета II, шаҳзода Чарльз ва шаҳзода Уильям ҳам чапақайдирлар.
10. Чапақайлар миясининг ўнг ва чапи ўртасидаги алоқалар ўнақайлардагига нисбатан каттароқ тезликка эга. Демак, чапақай мияси ахборотни ўнақайдан кўра тезроқ қабул қилади.
11. Муддати етмай туғилган чақалоқларнинг асосий қисми чапақай саналади.
12. Чапақайлар жинсий етукликка ўнақайлардан кўра кечроқ эришади.
13. Дунё аҳолисининг 1 фоизи ҳам ўнг, ҳам чап қўли билан баравар ишлай олади.
14. Янги туғилган чақалоқ қорни билан ётқизилса-ю, у ўнақай бўлса, бошини ўнг тарафга буради. Чапақай бўлса, чап тарафга буради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|