1. Чақмоқнинг иссиқлик даражаси баъзан қуёш устки қисмидаги иссиқлик даражадан ҳам ошиб тушади.
2. Чақмоқ соатига 60 минг километр тезликда ҳаракатланади.
3. Чақмоқ чақиши бир неча ўн сониягина давом этади.
4. Ҳар қандай кўринишдаги чақмоқ шифохона рентген ускунасидан ҳам кучлироқ нур таратади.
5. Ҳар сонияда сайёрамизда 2 минг мартага яқин чақмоқ чақади.
6. Дунё бўйича ҳисоблаганда, Аргентинада кўпроқ чақмоқ чақади.
7. Чақмоқ нафақат Ер, балки Юпитер ва Венера сайёраларида ҳам бор.
8. Чақмоқнинг узунлиги 20 километргача етади.
9. Чақмоқнинг тўртдан уч қисми булутлар орасида, фақат биттасигина булутларнинг устки қисмида чақади.
10. Угандадаги Тороро шаҳрида бир йилда фақат бир мартагина чақмоқ чақади. Кўпинча шуни ҳам кўрмайсиз.
11. Америкалик майор Саммерфордни уч марта чақмоқ урган. Учинчиси кучлироқ ургани боис олдин саломатлигига путур етган. Шу кўйи ўлим топган. Ажабланарлиси, уни дафн этишгандан кейин чақмоқ тўртинчи марта қабрини уриб, қабртошини йўқ қилган.
12. Бошқа бир америкалик Рой Салливан деган одамни ҳаёти давомида етти марта чақмоқ урган. Аммо уни ўлдириш тугул, саломатлигига ҳам путур етказа олмаган.
13. Атмосферада йилига 1, 4 млд марта чақмоқ чақиши аниқланган.
14. Чақмоқ чаққан пайт ўзидан жуда кучли зарбага эга тўлқин тарқатади. Одамга чақмоқнинг ўзи яқин ҳам келмаслиги мумкин. Аммо ўша тўлқин ҳалок этади.
15. Мисрда икки юз йилда бир мартагина чақмоқ чақади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|